Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни танловга таклиф этамиз!

апрел 22, 2015   - 0 +
"Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ  Навоий вилоят филиали барча тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан кичик бизнес вакиллари ҳамда хусусий тадбиркорларни очиқ танлов савдосига таклиф этади
.
Савдога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сонли қарори ва Кармана туман ҳокимининг 2015 йил 13 апрелдаги 01-02/329-сонли алоқа хатига асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги ер участкаларини доимий фойдаланиш учун танловга қўймоқда:

Кармана туман ҳудудидан ўқувчи М-37 автомобиль йўли ("Тошкент” кўчаси)ни Навоий шаҳри, Навоий кўчаси билан боғловчи йўл атрофидан қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда:

1. Икки қаватли умумий овқатланиш шаҳобчаси биноси қуриш учун Кармана тумани, "Янгираиқ” ҚФЙ, "Талқоқ” МФЙ ҳудудидан 382 кв.м.дан иборат 4-сонли ер участкасининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи. Ҳуқуқнинг минимал қиймати -276278 сўм.

2. Икки қаватли миллий ширинликлар ишлаб чиқариш цехи биноси қуриш учун Кармана тумани, "Янгиариқ” ҚФЙ, "Талқоқ” МФЙ ҳудудидан 390 кв.м.дан биорат 5-сонли ер участкасининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи. Ҳуқуқнинг минимал қиймати -282064 сўм.

3. Икки қаватли келинлар либосини ижарага бериш ва сотиш биносини қуриш учун Кармана тумани, "Янгираиқ” ҚФЙ, "Талқоқ” МФЙ ҳудудидан 614 кв.м.дан иборат 7-сонли ер участкасининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи. Ҳуқуқнинг минимал қиймати -444070 сўм.

4. Икки қаватли кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш биноси қуриш учун Кармана тумани, "Янгиариқ” ҚФЙ, "Талқоқ” МФЙ ҳудудидан 564,3 кв.м.дан иборат 8-сонли ер участкасининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи. Ҳуқуқнинг минимал қиймати -31410 сўм.

5. Икки қаватли маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун Кармана тумани, "Янгиариқ” ҚФЙ, "Арғун" МФЙ ҳудудидан 376 кв.м.дан иборат 17-сонли ер участкасининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи. Ҳуқуқнинг минимал қиймати -271938 сўм.

Мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми Кармана туман архитетура бўлими томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи  асосида белгиланади. Шаҳарсозлик талаблари нусхаси талабгорларга танлов ҳужжатлари билан бирга тақдим этилади.

Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш билидиришнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб, расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик) ва 2015 йил 15 май куни соат 18.00да тўхтатилади.

Талабгорларнинг конвертлари Кармана туман ҳокимлиги биносида 2015 йил 18 май куни соат 11.00да очилади ва шу куни соат 16.00да мазкур ҳокимлик биносида таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгорлар ғолиб деб топилади.

Юқоридаги ер участкаларининг фойдаланиш ҳуқуқи 2015 йил 18 майдаги танловда сотилмаган тақдирда, такрорий танлов савдолари 2015 йил 8,29 июнь, 13, 27 июль кунлари соат 11.00да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

Такрорий танлвода иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш 2015 йил 5,26 июнь, 10,24 июль кунлари соат 18.00да тўхтатилади.

Такрорий танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Кармана туман ҳокимлиги биносида 2015 йил 8,29 июнь, 13,27 июль кунлари соат 11.00да очилади ва шу кунлари соат 16.00да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади.
Ер участкаларига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар мавжуд эмас.

Талабгорлар танлов ҳужжатларини олиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини АТИБ "Ипотека –банк” Навоий шаҳар филиалидаги: МФО: 00205, СТИР: 207122519, 20208000504920609007 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Талабгорлар танлов  ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги ҳақ эвазига олади.
Талабгорлар буюртманома билан бирга қуйидаги ҳужжатларни икки нусхада тақдим этади:

-юридик шахслар-давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

-жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритаётган шахслар давлат рўйхатидагн ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), ваколатли вакил қатнашган тақдирда шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

-танлов ташкилотчисига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха;

-танлов ҳужжатлари талабларга мувофиқ тузилиб, муҳрланган конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорларнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса, унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Танлов ҳужжатларини олиш учун савдо ташкилотчисининг манзили: Навоий шаҳри, "Жасорат” (П.Очилов) кўчаси, 24-уй. Тел.: (0-436)224-15-61, 224-44-01, user07@inbox.uz.
www.1kms.uz    Лицензия № RR-0001.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера