Аукционда кучмас мулклар

апрел 30, 2015   - 0 +
"REALTOR GROUP NAVOIY" МЧЖ нархи ошиб бориш тартибида ўтказиладиган аукцион савдоларига таклиф этади.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 2015 йил 20 апрелдаги 22-П-сонли буйруғига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича ҳар бири 600 кв.м.,дан иборат (якка тартибда уй-жой қуриш учун 400 кв.м ва деҳқон хўжалиги юритиш учун 200 кв.м) қуйидаги ер участкалари аукцион савдоларига қўйилмоқда.
1.     Аукцион савдоси 2015 йил 26 май куни соат 11.00да Навоий шаҳри, Жасорат (П.Очилов) кўчаси, 24-уй, вилоят Рақобат бошқармаси биноси мажлислар залида бўлиб ўтади.
-аукцион савдосига Кармана туман  ҳокимининг 2013 йил 4 апрелдаги 189-К-сонли қарорига асосан Кармана тумани, "Нарпай” қишлоқ фуқаролар йиғини, "Наврўз” маҳалласи, "Дўстлик” массивидаги 592-К ва 594-К контурлар ҳудудидан 27,85,86,88,91,95,101 ва 105-сонли, жами 8 та ер участкалари, ҳар бирининг бошланғич нархи 192000 сўм билан қўйилади.
II.Аукцион савдоси 2015 йил 27 май куни соат 11.00 да Нурота туман ҳокимлиги биноси мажлислар залида бўлиб ўтади:
-аукцион савдосига Нурота туман ҳокимининг 2015 йил 5 мартдаги К-84-сонли қарорига асосан Нурота тумани, «Нурота 60 йиллиги» МФЙ, Парпи узоқ массивидаги 1506-К-контур ҳудудидан 1дан 107 гача, жами 107 та ер участкалари, ҳар бирининг бошланғич нархи 163800 сўм билан қуйилади.
 
 
Аук­цион савдосида иш­тирок этиш учун талабгорлардан аризалар 2015 йил 25 май куни соат 18.00 га қадар қабул қилинади.
Талабгорлар диққатига: 2015 йил 26 ва 27 май кундаги аукцион савдосида со­тилмаган ер майдонларининг так­рорий аукцион савдолари 2015 йил 29 май, 2,5,9 ва 12 июнь кунлари  Навоий шаҳри, Жасорат кўчаси (П.Очилов) кўчаси, 24-уй, вилоят Рақобат бошқармаси биноси мажлислар залида  соат 11.00 да бўлиб ўтади. Такрорий аукцион сав­досига аризалар савдодан бир кун олдин, соат 18.00 да тўхтатилади.


Мазкур ер майдонлари текис жой­да табиий газ, сув, электр энергия ва транспорт ком­му­ни­ка­ция­си яқин ма­­со­фада жойлаш­ган.


Савдода қатнашиш учун талаб­гор­лар мулк бошланғич баҳосининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқ­дор­даги закалат пулини ва консалтинг хизмати учун энг кам ойлик иш ҳа­қи­нинг бир баравари миқдоридаги пул маблағини "REALTOR GROUP NAVOIY" МЧЖнинг қуйидаги ҳисоб ра­қамига ўтказишлари шарт: 20208000600275244001, ОАТБ "Асака" банк Навоий филиали, МФО: 00206,  ИНН: 302799910. Сав­до ғо­ли­бига савдо кунидан бош­лаб 20 кун муддат ичида олди-сотди шартно­ма­сини имзолаш шартлари юклати­лади.


Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўр­тасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион сав­доси ўтказиш тўғрисидаги хабар­номада белгиланган муддатларда қу­йидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатна­шиш­га буюртмани тақдим этади:

— Ўзбекистон Республикаси фу­қа­ро­лари — паспорт нусхаси;
— солиқ тўловчининг идентифика­ция рақами (СТИР);
— хорижий фуқаролар — чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти нус­хаси;
— Ўзбекистон Республикасида до­и­мий яшайдиган ва яшаш гувоҳ­но­масига эга бўлган шахслар — яшаш гу­воҳномаси нусхаси;
Аукцион савдоси ўтказилиши тўғ­­рисидаги хабарномада кўрсатил­ган банк ҳисоб рақамига закалат пули тў­ланганлигини тасдиқлай­ди­ган тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.


Аризаларни қабул қилиш ва қў­шим­ча маълумотлар учун манзил: На­воий шаҳри, "Жасорат" (П.Очи­лов) кўчаси, 24-уй, Навоий вилоят рақобат бошқармаси биносининг 1-қавати, "REALTOR GROUP NAVO­IY" МЧЖ. Тел.: 224-92-21.   Лицензия № RR-0183.
Ҳурматли ишбилармонлар ва тадбиркорлар!
"Навоий вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда давлат мулкидан оқилона фойдаланиш мақсадида, қуйидаги манзиллар бўйича жойлашган бинолардаги бўш майдонларни ижарага олишга таклиф этади.
 
- Кармана тумани, Тошкент кўчаси, 1-уйдаги манзилда жойлашган 18 м.кв.майдонга эга пенсия жамғармасининг хонаси;
-Хатирчи тумани, А.Яссавий кўчаси, 127-уйдаги манжилда жойлашган Маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли 15.8 м.кв. майдонга эга хона;
-Хатирчи тумани, А.Пўлатов ширкат хўжалиги ҳудудидаги Тббиёт бирлашмасининг 20 м.кв.га эга хона;
-Навоий кон металлургия комбинати НМЗга (Навоий шаҳри) қарашли 551 м.квлик хона;
-Навоий шаҳридаги вилоят ИИБга тегишли 267,29 м.кв.га эга омборхона;
-Қизилтепа туманидаги "Бўстон” ҚФЙ, "Ғойибон” МФЙ ҳудудларидаги 7.5 м.квлик Қизилтепа маиший хизмат кўрсатиш КХК хонаси.
Юқорида кўрсатилган нотураржой объектлари бўйича аниқ маълумотларни "Навоий вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасидан олишингиз мумкин.
Бизнинг манзилимиз: Навоий шаҳри, "Жасорат” кўчаси, 24-уй, "Навоий вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси.
Телефон: (0-436) 224 82 25, 224 29 43
 
Почта: arenda_navoiy@mail.ru   гувоҳнома № 0337

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера