Ер участкалари таклиф этилади

май 09, 2015   - 0 +
"Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Навоий вилоят филиали очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Аукцион савдосига Давлат Рақобат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 2015 йил 20 апрелдаги 23-П сонли буйруғи ва Хатирчи туман ҳокимининг 2012 йил 26 мартдаги Қ-332-сонли, 2015 йил 5 мартдаги Қ-167-сонли, Нурота туман ҳокимининг 2014 йил 27 майдаги Қ-195-сонли, 2015 йил 15 мартдаги Қ-93-сонли қарорларига асосан, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдираладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда.

1.Хатирчи тумани, Янгирабод қўрғони, "Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан 12-сонли 600 кв.м. (якка тартибда уй-жой қуриш учун 400 кв.м. ва деҳқон хўжалиги юритиш учун 200 кв.м.) ер майдони. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси -252000 сўм.

2.Хатирчи тумани, "Кўксарой” ҚФЙ, Э.Абдиев массиви ҳудудидан иборат 1-сонли 600 кв.м.дан иборат (якка тартибда уй-жой қуриш учун 400 кв.м. ва деҳқон хўжалиги юритиш учун 200 кв.м.) ер майдони. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси -118410 сўм.

3.Нурота тумани, "Нурота 60 йиллиги” МФЙ, "Парпи Узоқ” массиви ҳудудидан 125-сонли 600 кв.м.дан иборат (якка тартибда уй-жой қуриш учун 400 кв.м. ва деҳқон хўжалиги юритиш учун 200 кв.м.) ер майдони. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси -142500 сўм.

4.Нурота тумани "Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидан 1-2-сонли ҳар бири 600 кв.мдан иборат (якка тартибда уй-жой қуриш учун 400 кв.м. ва деҳқон хўжалиги юритиш учун 200 кв.м.) 2 та ер майдони. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси -163800 сўм.

Аукцион савдоси 2015 йил 29 май куни соат 11-00 да Давлат Рақобат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида ўтказилади. Буюртмалар мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари 10.00дан 18.00 гача қабул қилинади. (13.00дан 14.00гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилиш 2015 йил 27 май куни соат 18.00да тўхтатилади.
Мазкур ер участкалари 2015 йил 29 май куни сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг навбатдаги аукцион савдолари 2015 йил 12, 26 июнь, 10, 24 июль кунлари соат 11-00да бўлиб ўтади. Навбатдаги савдо учун буюртмаларни қабул қилиш 2015 йил 10, 24 июнь, 8, 22 июль кунлари соат 18.00да тўхтатилади.
Савдога қўйилган ер участкалари билан тегишли шаҳар (туман) ҳокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига бориб танишиш мумкин.
Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган мивдорда закалат пулини буюртманомалар қабул қилинадиган кунгача, АТ "Ипотекабанк” Навоий филиали Ҳ/Р 20208000504920609007, МФО 00205, ИНН 207122519 тўлашлари шарт.
Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддатда ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 100 фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади.
Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан кейин, талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар: Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти нусхаси, хорижий юридик шахслар - уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси, хорижий фуқаролар-чет давлат миллий ёки дипломатик паспорт, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар-яшаш гувоҳномаси нусхаси, закалат пулини тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Навоий шаҳри, "Жасорат” (П.Очилов) кўчаси, 24-уй. Тел.: (0-436)224-15-61
Лицензия № RR-0001

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера