Аукцион савдосига таклиф этамиз!

июн 16, 2015   - 0 +
Барча  юридик ва жисмоний шахслар шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рабоқатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси "Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Навоий вилоят филиали бошланғич нархи босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади.
Аукцион савдосига қуйидаги давлат активи қўйилади:
Навоий шаҳри, Ибн Сино кўчаси 22-уйда жойлашган, Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги 3-сонли ётоқхона ҳисобидаги ёрдамчи хўжалик учун ажратилган 2 та хона.
Бошланғич нархи -64431000 сўм.
Балансда сақловчи: Навоий шаҳар ҳокимлиги.
Фаолияти ихтисоси: ётоқхона

Савдо ташкилотчиси: "Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Навоий вилоят филиали, Навоий шаҳри, "Жасорат” кўчаси, 24-уй, Тел.: (0-436) 224-15-61, вебсайт: www.1kms.uz. Электрон почта манзили: rielsavdo@inbox.uz.
Аукцион савдоси 2015 йил 7 июль куни соат 15.00 да давлат Рақобат қўмитаси Навоий вилояти бошқармаси мажлислар залида ўтказилади.
Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2015 йил 21 июль, 4,18 август, 2.15 сентябрь кунлари соат 15.00да бўлиб ўтади.
Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб, 20 кундан кечикмай, олди-сотди шартномаси тузилади.
Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан савдо ташкилотчиси ("Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Навоий вилоят филиали)нинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: АТИБ "Ипотека-банк” Навоий филиали.
Ҳ/Р: 20208000504920609007, МФО: 00205, СТИР: 207122519.
 
Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан учн соат олдин тўхтатилади.
Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисида эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
Юридик шахслар учун –давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ишончнома;
Жисмоний шахслар учун –паспорт нусхаси, аукционда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ишончнома;
Аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати нусхаси.
Мурожаат учун манзил: Навоий шаҳри, "Жасорат” кўчаси 24-уй.
Маълумотлар учун телефонлар: (0-436) 224-15-61. Факс: (0-436)224-64-31
Электрон почта: rielsavdo@inbox.uz. Интернет тармоғидаги веб-сайт; www.1kms.uz., www.gki.uz, www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда давлат Рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли "Ишонч телефони”га зудлик билан хабар беришингиз сўралади.
Савдоларга марҳамат қилинг.
 
Лицензия: RR 0001

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера