Бўш турган сув майдонини ижарага олиш учун очиқ танлов

июн 25, 2015   - 0 +
Навоий вилоят ҳокимлиги вилоятдаги табиий сув ҳавзаларининг бўш турган сув майдонини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун очиқ танлов эълон қилади.
Танловда қатнашиш учун талабгорлар вилоят ҳокимлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
-ариза (балиқчилик сув ҳавзаларини балиқ овлаш учун ижарага бериш масалалари бўйича махсус танлов комиссияси раиси номига);
-балиқ овлаш корхонасининг юридик шахс сифатида ёки юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
-балиқ овлаш учун зарур моддий-техника ресурсларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар нусхаси).

Танловда қатнашиш истагини билдирган талабгорлардан эълон чоп этилгандан сўнг бир ой муддат ичида ҳужжатлар қабул қилиниб, табиий сув ҳавзасини ижарага бериш бўйича Балиқчилик сув ҳавзаларини балиқ овлаш учун ижарага бериш масалалари бўйича махсус танлов комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилади ва танлов ғолиби аниқланади.
Танловда ғолиб чиққан шахслар табиий сув ҳавзаларидан вилоят ҳудудидаги участкасини 10 йил муддатга ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
Манзил: "Халқлар дўстлиги” кўчаси, 77-"А” уй, вилоят ҳокимлиги биносининг 12-қавати.
Тел.: 229-62-48, 223-99-44

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера