Кармана гипсакартони жаҳон бозорига чиқди

январ 30, 2015   - 0 +
Кармана гипсакартони жаҳон бозорига чиқди     Мамлакатимизда гипсокартон ишлаб чиқарувчи 14 та йирик корхонадан бири бўлган "Кармана гипс маҳсулотлари" МЧЖ Ўзбекистон-Канада қўшма корхонаси маҳсулотлари ички эҳтиёжни қондираётгани билан бирга Қозоғистон ва Туркманистонга ҳам экспорт қилинмоқда.
   Айни пайтда 170 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада 3 навбатда иш ташкил этилган бўлиб, кунига 70 тонна гипс, 2-2,5 минг дона гипсокартон ишлаб чиқарилмоқда.
   "Г-5" маркали гипс маҳсулотининг 50-80 фоизи, 5- 12 миллиметр қалинликдаги 8 хил гипсокартоннинг 30 фоизи ташқи бозорга йўналтирилаяпти. Корхона бош муҳандиси Хуршид Тўхтаевнинг таъкилашича улар ишлаб чиқараётган гипс ўзининг оппоқ ранги билан Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган бу тур маҳсулотлардан ажралиб туради. Бунинг асосий сабаби эса қурилиш маҳсулотимизнинг таркибий қисми бўлган ўзимиздаги маҳаллий тоғ жинслари-дек бебаҳо хомашё дунёнинг бошқа бурчагида учрамайди.
   Чет эл технологияси асосида "Гип арт" бренди остида чиқаётган корхона маҳсулотларини бугун барча вилоятлар бозорларидан топиш мумкин. Ишлаб чиқаришда корхонадаги мавжуд 4 та "HOWO" русумли ва бошқа юк машиналари, 2 та автокран алоҳида аҳамиятга эга. Бу корхонада ишловчилар учун бепул иссиқ овқат берилиб, зарур кийим-бош билан таъминланишади, уларнинг бориб-келишлари учун автобус қатнови ҳам йўлга қўйилган. Корхона раҳбарларининг режаларига кўра 2015 йилда Хитойдан янги технология олиб келиб, гипс ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Янги қувватлар ишга тушгач, яна навоийликлар учун 40-50 нафар янги ишчи ўрни яратилади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера