Нуротанинг Северцов қўйлари ҳақида биласизми?

январ 30, 2015   - 0 +
Нуротанинг Северцов қўйлари ҳақида биласизми?     Ўлкамизнинг Нурота қўриқхонасида бугунги кунда 1500 бош Северцов қўйлари муҳофаза остига олиниб, парвариш қилинмоқда. Бу ноёб жонзотлар Халқаро Қизил китобга киритилган бўлиб, улар ёввойи архарларнинг эндемик сўнгги тури ҳисобланади. Авваллари Северцов қўйлари Қизилқум чўлининг марказий ва ғарбий тоғларида, Нурота ва Туркистон тизмаларининг ғарбий қисмида учраган. Бугунги кунда бу турдаги жонзотлар Нурота тизмаларининг марказий ва ғарбий қисмлари, Оқтоғ ва Марказий Қизилқумнинг Томдитоғ адирларида ҳам учрайди. Бугунги кунда Жиззах вилояти Фориш туманидаги Нурота тизмаларида жойлашган Нурота тоғ-ёнғоқ қўриқхонасининг майдони 17752 гектарни ташкил этиб, у ерда 835 турдан зиёд ўсимликлар ўсади, шу жумладан, уларнинг 33 таси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Шу билан бирга камёб бўлиб бораётган 10 турдаги умуртқасиз жонзотлар ҳам яшайди. Мазкур ҳудуд республикамизнинг қадим ёнғоқ дарахтлари бўлган ягона табиат ҳудуди ҳисобланиши ҳақида "Правда Востока” газетаси маълумот ёритган.
Нима учун Северцов қўйлари?
   Манбаларда қайд қилинишича, асли Воронежлик бўлган табиатшунос-зоолог олим Николай Алексеевич Северцов ҳаётининг асосий қисмини Ўрта Осиёнинг табиатини ўрганишга бағишлаган. Осиёнинг турли ҳудудлари бўйлаб жуда кўплаб сайёҳатлар уюштирган. Йирик орнитолог сифатида юртимиздаги 12 минг турдаги қушлар ҳақида ҳам маълумот тўплаган. Жумладан Нурота тоғ тизмалари ҳудудида ҳам жуда кўплаб тадқиқотлар олиб бориб, эчкилар авлодига мансуб архарлар ҳақида маълумотлар тўплаб, ана шундай ноёб жонзот борлиги ҳақида ўзининг 1860 йилда чоп этилган "Архары (горные бараны)” асарида улар ҳақида батафсил ёзиб қолдирган. Бу ноёб қўйларнинг шохлари 190 см атрофида спиралсимон бўлиб, узунлиги 120—200 смни, баландлиги 90-120 смни ва вазни эса 65-80 кгни ташкил этади. Уларнинг нархи ҳам бир неча минг доллар ташкил этади. Чунки бу жонзотлар тоғ тепасидаги энг тоза доривор ўсимликлар, ўт -ўланларни истеъмол қилади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера