Навоий тиббиёт оламидаги янгиликлар

феврал 02, 2015   - 0 +
Навоий тиббиёт оламидаги янгиликлар    Вилоятимиз маркази Навоий шаҳрида юз қатновга мўлжалланган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 2014 йилда қайта реконструкциядан чиқарилган эди. Яқинда бу марказнинг очилиши бўлиб ўтди, у аҳолига хизмат кўрсата бошлади. Дунёнинг энг зўр тиббиёт муассасалари билан рақобатлаша оладиган бу муассасада, 200 ўринли шифохонанинг ҳам иш бошлаши, тиббий хизмат сифатини янада оширишга ёрдам беради. Ушбу муассасани реконструкция қилиш учун давлат бюджетидан 8 млрд.сўм маблағ сарфланган.  
   Мазкур тиббиёт муассасасининг афзаллиги шундаки, барча бўлимлар яъни 2 та терапия бўлими, кардиология, ревматология, гастроэнтерология, неврология ҳамда бир кунда 100 беморга хизмат кўрсатувчи маслаҳат поликлиникаси, бирта бинода жойлашгандир.
   Энди шифо излаб келган беморлар кислород генератори, УЗИ аппарати, электрокардиограф, рақамлик ва рангли экранли видео эндоскоп хизматларидан баҳраманд бўладилар. Бинонинг ҳар бир қаватида бир нечта икки камералик музлаткич, ювиниш хоналари, 8 та VIP палата, телерадио ҳамда маиший жиҳозлар мавжуд.  
   Тез кунда бу ерга яна бир неча млн.сўмлик энг янги тиббий жиҳозлар олиб келиниши кутилмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера