Дунёни қалам билан забт этган "амирул муқарраб"

феврал 05, 2015   - 0 +
9 февраль куни ўзбек адабиёти ва ўзбек адабий тили асосчиси, шеърият мулкининг султони, беш асрдан буён ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлиб келаётган Мир Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллигини нишонлаймиз. Бугун Навоийнинг бирон-бир асарини ўқимаган, шеърларини ёд олмаган, унинг ғазалларини роҳат қилиб эшитмайдиган киши топилмаса керак.
Улуғ мутафаккир Алишер Навоий жаҳон адабиёти, маданиятига, инсонлар бахт-саодати, халқ фаровонлиги, мамлакат ободонлиги учун улкан ҳисса қўшгандир. Алишер Навоий турк дунёси адабиётининг энг машҳур вакили сифатида тан олинган, чунки унингдек ҳеч ким тил ва адабиётнинг равнақи учун хизмат қилолмаган. 
У ўзининг ёзган шеърлари билан замонасининг машҳур ва донгдор шоири Мавлоно Лутфий эътиборига тушади.
Унинг:
"Оразин ёпғоч, кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз ниҳон бўлғоч қуёш"
- ғазалидан кекса шоир ҳайратга тушиб, "Валлоҳ, агар муяссар бўлса эди, ўзумнинг форсий ва туркий тилларда айтган ўн-ўн икки минг байтимни шу ғазалга алмаштирардим ва буни ўзимнинг катта ютуғим деб ҳисоблар эдим".
У муҳрдор, вазир, Асторободда ҳоким лавозимларида фаолият юритган. Ҳусайн Байқаро ҳокимият ишларида Навоийнинг ақл ва садоқатида таяниб иш кўради. Уни, қаршилигига қарамасдан, юқори мартабаларга тайинлайди. Шунга қарамасдан, у дўсти, шоҳ Ҳусайн Бойқаро учун садоқат билан хизмат қилди. Донишмаднлиги, тадбиркорлиги билан кўплаб ғалаёну қон тўкишларни олдини олинган, урушларни ярашга айлантирган. Сувсиз ерларга сув чиқариб, таъмирга мухтож бўлган жойларни таъмирлаттирган.
Амир сифатида ўзи бош бўлиб масжиду- хонаҳоқ, мактаблар, роботу-каналлар қурдиради, камбағал ва фақирларнинг фарзандларини ўқишига ўз ҳисобидан ёрдамлар кўрсатади.
Тарихий манбаларда қайд этилишича Навоий ўз замонасининг энг илғор, ғоят нозиктаъб кўнгил кишиси бўлсада, унга ишониб топширилган мансаб-лавозимлардан кўра барибир ижодни афзал кўради. Алишер Навоий шеър ёзишда 1 миллион 378 минг 660 та бетакрор сўз ишлатган, у 50 минг байт, 100 минг мисра шеър ёд олган. Ўз ижодида фақат туркий эмас, форсий, арабий, урду, хитой, мўғул ва бошқа тиллардаги сўзлардан ҳам маҳорат билан фойдаланган.
Бугун юртимизда Навоий номига қўйилган гўзал ва бетакрор Навоий шаҳримиз, боғлар, хиёбонлар, мажмуа ва ўқув даргоҳлари ва яна қанча ёдгорликлар мавжуд. Унинг бебаҳо ижодий мероси бутун дунёни забт этган десак муболаға бўлмайди. Қудратли Россия давлатининг Москва шаҳридаги марказий кўчаларидан бирига ҳам унинг номи қўйилиб, маҳобатли А.Навоий ҳайкали ўрнатилган.
Бугун улуғ инсон номи билан аталадиган Навоий вилоятида унинг туғилган кунига жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Навоийхонлик кечалари, семинарлар, учрашув ва бошқа бир қатор тадбирлар ўтказилиб, катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўтказилаётган тадбирларда яна бир бор Навоийни эсга олиш, уни ижодига ҳурмат билан қараш, унинг бебаҳо меросини ўрганиш мақсад қилиб қўйилган.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера