Абадийлик юзидаги кўз ёш....

феврал 14, 2015   - 0 +

Бугун буюк шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд топган куни. У 1483 йил 14 февралда Андижонда таваллуд топиб, 1530 йил 26 декабрда Агра шаҳрида вафот этган. Унинг юрагида ҳижрон доҳлари бўлиб, 20 йилдан кўпроқ Ватан ишқи билан ёнди, ўзга бир Ватанда ўз Ватани деб ёнди. Неча бир бор жангга кириб, ҳудудларни ишғол этган Бобир ўз Ватанини забт эта олмаган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур соҳибқирон Амир Темур давлатчилигининг бетакрор авлоди ва улуғ ворисидир.  Бобур Мирзо ўзининг ижтимоий-сиёсий, маънавий мавқеи билан темурий амирзодалар сулоласида ўта ноёб шахс саналади.
Бобур нафақат қомусий тарихчи, балки ватанпарвар, халқпарвар шоир, бахтли ҳаёт, ширин севги, муҳаббат куйчиси. У зот Афғонистонда ҳам, Ҳиндистонда бўлганида ҳам ватанини қумсаб яшаган. Унинг барча тарихий, бадиий асарлари марказида  ўз юртига бўлган меҳр, соғинч ғояси туради. Ватандан йироқдалигидан афсусланади:
Толе йўғи жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишники, айладим - хатолиғ бўлди,
Ўз ерни қўйиб ҳинд сори юзландим,
Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.
У яратган асарлар ва унинг дунё халқига қолдирган беқиёс маънавий хазинаси барчамиз учун ардоқли экани шубҳасиз. Бобурнинг бебаҳо қомуснома асари яъни ўзининг таржимаи ҳоли битилган "Бобурнома” асари жуда кўп баҳс ва мулоҳазаларга сабабчи бўлган. Бу асар 1586 йилда форс тилига таржима қилингандан кейингина жаҳонга юз тутиб, кўплаб бошқа тилларга  таржима қилинган. Бу асарда Бобур ўзи яшаган муҳит, у ердаги аҳолининг яшаш ва турмуш тарзи, уларнинг маданияти, кийиниши, ҳудудларнинг жойлашиши, табиати ҳақида оддий ва равон тил билан ҳаққоний қилиб тасвирлаб берган. Асарни варақлар экансиз, унда Сиз Бобур ўз замондошларининг 1500 нафарини образи сурат ва минатюраларда ифодаланганини кўришингиз мумкин. Мазкур асар хусусида ёзилган мақола ва асарлар бугунги кунда юзлаб жилдларни ташкил этади, десак муболаға бўлмайди. 
Биргина буюк шоҳнинг невараси Шоҳжаҳон бунёд этган Тожмаҳал эса улуғ ватандошимиз шуҳрати ва пок севги жаранги бўлиб яна бир карра қалбларимизга фахр ва ихтихор туйғуларини солади.
Шоҳ Бобур невараси Шоҳжаҳоннинг суюкли аёли Мумтозмаҳал кенжа фарзандига кўзи ёриётган пайтда вафот этади. Шоҳжаҳон суюкли рафиқаси васиятини бажо келтириб, Тожмаҳал мақбарасини барпо этади. Мақбара оқ мармардан, унинг атрофидаги бинолар эса қизил тошдан қурилган. Мажмуа хиёбонлар ва катта боғ билан қуршалган. Атрофда эса ястанган далалар. 
Шоҳжаҳон Тожмаҳални қуриш ишлари учун 20 йилдан ортиқ  умрини сарфлаган. Бу мажмуа шу қадар мукаммалки, унга қай тарафдан қараманг, бир хил кўринади. Бино қурилишига Эрон ва Турон меъморлари ҳисса қўшганлар. Ҳар бир меъмор исми деворларга битилган. Мақбара деворлари қимматбаҳо рангли тошлар билан безатилган. Буюк ҳинд мутафаккири Робиндранат Тагор Тожмаҳалга: "абадийлик юзидаги кўз ёш," - дея таъриф берганди. Бу ҳақида Ziyonet.uz интернет саҳифасида мукаммал маълумотлар берилган.
Мана қарийиб беш асрки миллат ва эллатларни ўзининг бебаҳо асарларни билан бирлаштирган Бобир асарлари яна узоқ йиллар жаҳонга юз тутиб қолаверади.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера