“SENSORIKA” барчани ободликка чорлайди!

феврал 16, 2015   - 0 +
   Яқин-яқингача Навоий шаҳрини Қизилқум ўртасидаги мўъжиза, "марварид" ва энг тоза шаҳарча деб таърифлашарди. Буни эшитган ва  ўзини навоийлик деб билган инсонлар ана шундай таърифдан ғурурланиб қўйишарди.
   Албатта, шаҳар маъмурияти ва кенг жамоатчилигининг сайъи-ҳаракатлари билан вилоятимиз марказининг ҳар бир гўшасида, маҳалласида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилаяпти. Ҳар йили кўплаб мевали ва манзарали дарахт, гул кўчатлари экилиб, парваришланмоқда.
   Эндиликда фуқароларимизнинг ўзини ўзи бошқаришига кенг аҳамият қаратилган ҳолда, кўп  қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, деворлари ва эшиклари, болалар майдончалари фуқароларнинг ўзлари томонидан таъмирланмоқда, дарахтларга шакл берилмоқда, ободончилик ишлари олиб борилмоқда,  натижада улар  "Энг намунали маҳалла”, "Энг намунали кўча”, "Энг намунали хонадон” мақомини олишмоқда. Бу ўз навбатида аҳолининг экологик маданияти кундан кунга ошаётганидан дарак бермоқда.
   Тез кунларда ўлкамизда қиш чилласи ҳам ортга чекиниб, ўз ўрнини гўзал ва мунаввар баҳор фаслига бўшатиб беради. Яна дала-даштларимизда яшаш учун кураш, деҳқонларимиз томонидан мўл-кўлчилик яратиш, халқимиз дастурхонини тўкин-сочин қилишга ҳаракат қилинади.
   Вилоятимиз ҳокими Эркинжон Оқбўтаевич ташаббуси билан буюк мутафаккир А.Навоий бобомизнинг туғилган куни олдидан вилоятимизда "Маънавият ҳашари” ўтказилди. Бу тадбирда вилоятнинг барча ташкилот, корхона, муассасалари, фуқаролар йиғинлари аҳолиси, талаба ва ўқувчилар фаол иштирок этдилар. Шу куни йўл, йўлаклар тозаланиб, янги умид дарахт ва гул кўчатлари ўтказилди, оқлаш, бўяш ишлари бажарилиб, йиғилиб қолган чиқиндилардан тозаланди, шу ишлар ҳар куни яна давом эттирилмоқда.
   Бугун Навоийга ташриф буюрган меҳмонларни кенг ва ёруғ кўчалар, чиройли хиёбонлар, Навоий шаҳрининг рамзий белгиларидан бири сифатида "Хуш келибсиз” деб турган игна баргли дарахтларни кўриб кўнгли чоғ бўлади.
Сайт жамоаси ҳам барча навоийликларни вилоятимиз раҳбарининг  хайрли ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳудудимизнинг ҳар бир қарич ерини тоза-озода тутиш, уни асраш, намунали - обод юрт бўлиши учун ҳозирдан бошлаб ҳисса қўшишларига ундайди.
   Вилоятимиз марказини янада ободонлаштирайлик, уй ва хонадонларимиз,  йўлакларимизни ораста сақлайлик, экологияни бузилишига йўл қўймайлик, зероки, бу замин узоқ йиллар бизга, биздан кейин фарзандларимизга, авлоду-аждодларимизга хизмат қилсин!
        
   Ҳар ким эшик олдин супурса ўзи,
   Тоза бўлар бутун туманнинг юзи.
   Ҳар ким ўз бурчини адо этса соз,
   Ҳамманинг иши ҳам битади аъло!

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера