«Триумф-горняк»да яна бир янги цех ишга тушди

феврал 16, 2015   - 0 +
  
   Навоийда тадбиркорликка биринчилардан бўлиб, 2000 йил бошида қўл урган, ёш, иқтидорли иқтисодчи йигит, бугун вилоятдаги энг тадбиркор ва ишбилармон раҳбарга айланди. Тинимсиз меҳнат ва изланишлар самараси ўз натижасини бера бошлади.
   Бугун дейди, тадбиркор Валижон Ғаниевич, - мен раҳбарлик қилаётган "Триумф-Горняк” маъсулияти чекланган жамият қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, сервис, савдо ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишга ихтисослашган бўлиб, унда ишловчиларнинг 70 нафардан ортиғи ёшларни ташкил қилади, десам муболаға бўлмайди. Чунки ишловчиларнинг кўпчилик қисмини шаҳримиз ҳудудидаги коллеж битирувчилари ташкил этади. Йилдан йилга корхонанинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, ишчи-хизматчиларни моддий томондан қўллаб-қувватлашга ҳамда уларни иш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Корхонамиз томонидан айни пайтда эса замонавий тикувчиликни ривожлантириш учун Хитой Халқ Республикасидан 115 дона тикув машиналарини олиб келиб, уларни шаҳардаги  "Ишчилар” шаҳарчасида бўш турган биноларнинг бирини олиб ўрнатдик.
Шу орада танлов асосида 50 нафар хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаган ҳолда буюк бобокалонимиз А.Навоий ҳазратлари туғилган куни олдидан тикув цехида ишни бошладик. Ҳозирги кунда цехда бир-биридан бежирим болалар ва катталар трикотаж кийимлари ишлаб чиқариш йўл қўйилди.
   Тадбиркорнинг айтишича, тез орада бу корхона янада кенгаяди, тажрибали тикувчиларни излаяпмиз, улар ёрдамида иш ўринларини кўпайтириб, маҳсулот сифат ва ҳажмини оширган ҳолда Россия давлати билан ҳамкорликда ишлашни ҳам йўлга қўйиш режаларимиз бор, дейди. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера