+998

Наримон Умаров навоийлик сайловчилар билан учрашди

    Сизларга маълумки, амалдаги сайлов қонунчилигига кўра шу кеча-кундузда республикамизда фаолият юритаётган сиёсий партиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар билан сайловчиларнинг учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Кеча Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров  билан Навоий  давлат педагогика институти биносида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссиясининг раиси Ў.Мавлонов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Г.Сатторова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.      Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз сайловолди дастури билан сайловчиларни таништирди. "Инсон манфаатлари-олий қадрият. Биз асосий вазифамизни "Инсон-мамлакатнинг асосий бойлиги”, "Адолат-ҳаётимизнинг бош мезони!, "Адолат –ҳар бир инсон учун”тамойилларини ҳаётга жорий этишда кўрамиз.      Мазкур принципларни амалга ошириш, шунингдек, ёшидан, миллатиданн, ижтимоий –иқтисодий аҳволи, келиб чиқишидан қатъий назар барча тенг имкониятлар тақдим этиш, ижтимоий адолат тамойиллари, фуқаролар ҳуқуқлари, қонуний манфаат ва эркинликларини ҳимоя қилиш биз учун қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омилидир, дейди номзод ўз нутқида.     Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг дастури ва унда илгари сурилган вазифалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақиришди.


    Сизларга маълумки, амалдаги сайлов қонунчилигига кўра шу кеча-кундузда республикамизда фаолият юритаётган сиёсий партиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар билан сайловчиларнинг учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Кеча Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров  билан Навоий  давлат педагогика институти биносида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссиясининг раиси Ў.Мавлонов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Г.Сатторова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 
    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз сайловолди дастури билан сайловчиларни таништирди. "Инсон манфаатлари-олий қадрият. Биз асосий вазифамизни "Инсон-мамлакатнинг асосий бойлиги”, "Адолат-ҳаётимизнинг бош мезони!, "Адолат –ҳар бир инсон учун”тамойилларини ҳаётга жорий этишда кўрамиз. 
    Мазкур принципларни амалга ошириш, шунингдек, ёшидан, миллатиданн, ижтимоий –иқтисодий аҳволи, келиб чиқишидан қатъий назар барча тенг имкониятлар тақдим этиш, ижтимоий адолат тамойиллари, фуқаролар ҳуқуқлари, қонуний манфаат ва эркинликларини ҳимоя қилиш биз учун қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омилидир, дейди номзод ўз нутқида.
    Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг дастури ва унда илгари сурилган вазифалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақиришди.

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера