Кармана тарихини биламизми?

феврал 18, 2015   - 0 +

  Уч минг йиллик тарихга эга Кармана бугунги кунда кундан-кунга чирой очмоқда. Кенг ва равон йўллар, чиройли ва маҳобатли бинолар, намунали уйлар... буларнинг барчаси шу ҳудудда яшовчиларнинг турмуш фаравонлигини янада яхшилаш йўлида қилинмоқда. Келинг озгина орқага чекиниб, унинг тарихи билан ошно бўлайлик. Биз Карманани яхши биламизми?

Кўҳна тарих гувоҳи бўлмиш Кармана қадимда буюк олимлари, қалами тошни йиғлатолган шоирлари, босқинчи душманларга қарши курашда зўр матонати билан оламга танилган диёр бўлган.
Қадимда хитой сайёҳлари ва тарихчилари милодий иккинчи асрда Карманани "Кичик Ан”, "Бухорони эса "Катта Ан” деб аташгани тарихий манбаларда қайд этилган. Карманани УII аср бошларида араблар босиб олишганидан кейин бу жойнинг гўзаллигини кўриб "Арманияга ўхшаш” экан деб "Ка-Арманий” деб атаганлар.
Сомонийлар даврида  барпо этилган Карманадаги Мир Сайид Баҳром мақбараси Ўрта Осиё архитектураси тарихида муҳим ўрин тутади. Ташқи томондаги кўриниши билан жуда кичик иншоотни эслатадиган бу мўъжаз мақбара ўн асрдан буён тарихимизнинг жонли гувоҳи сифатида тарихий қадамжо бўлиб турибди.
Кармана яқинида қурилган Шаҳристондан хам милоддан авварли УII асрга доир бўлган моддий ашёлар, айниқса сопол идишлар, уй-рўзғор буюмлари, мис-кумуш тангалар топилган.
Соҳибқирон Амир Темурнинг севимли набираларидан бири-риёзиёт, фалакиёт, мусиқашунослик ва тарих илмлари билимдони, давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг ҳам тақдир тақозоси билан Кармана диёрида бир неча марта бўлиб, унинг ажойиб гўшалари Работи Малик, Нурота, Даъбус қалъасида бўлганлиги ҳақида тарихий манбаларда ёзилганлигини кўришимиз мумкин.
Бугунги кунда ҳам вилоятимизга ташриф буюрган улуғ инсонлар албатта, Карманадаги тарихий ёдгорликларга назар ташлаб бу юртда улуғ инсонлар яшагани ва яшаётганлигига яна бир бор имон келтиришади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера