Сиз баҳорни соғинмадингизми?

феврал 24, 2015   - 0 +
Сиз баҳорни соғинмадингизми? Баҳорнинг енгил уфори ва ширин рутубати кўнгил ҳукмини ўзига буйсундириб, қалбларимизга ҳайрат ва завқ ,ажиб бир фуснкорлик ва лаззат бағишлайди.Ҳа, биз баҳорни соғиндик, уни барчамиз қумсаяпмиз. Ўзбекистонимиз баҳори гўзал ва жаннатмакон, уни ҳар қанча кўз-кўз қилсак, шеърларимизда ифода этсак арзийди.Мана бир неча кундирки ўлкамизда ёмғир ёғаяпти. Ёмғирга қараб зерикаяпсизми? Йўқ зерикманг, у ҳам табиатнинг бир мўъжизаси... Бу баҳордан даракдир. Тез кунда биз баҳорни қаршилаймиз. Баҳор... табиатнинг барча мўъжизасини кўз-кўз қиладиган, ўзининг ёқимли ёмғирларию, енгил шабодалари, қўзиқорин, майса-ю, қўнғир қўзилари, қурт-қумурсқалари билан бизни ўзига мафтун этадиган фасл. Йўл ёқалаб юрсангиз ердан бош кўтарган яшил майсаларга дуч келасиз... Шунда беихтиёр буюк шоир Муҳаммад Юсуф завқланиб ёзган "Кўкламойим кўкингдан бер бир чимдим”деган бебаҳо сатрларни бекорга ёзмаганига имон келтирасиз.. Ёки осмонда чархпалак бўлиб ва эркалик қилиб учаётган қушлар ҳам "биз баҳорни олиб келаяпмиз”- деяётгандай гўё...Янгиланиш, ёшариш, яратиш, ижодкорлик ва севги фасли бу баҳор... Шу сатрларни кетидан навоийлик Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиеванинг қуйидаги шеърини Сиз билан баҳам кўришни лозим деб топдик.  Шафтолизорлар-ай, пушти аланга, Шуъласидан қочди қишнинг зоғлари. Ғойибдан бир хабар келмишди манга: Чорлаётир мани Бўстон боғлари. Аввал салом Сизга чучмомоларим, Салом чучук тилли қизғалдоқларим. Ялпизларим, Сизга-дилномаларим, Ўргалийин Сиздан, чўл янтоқларим! Оқ лачакли доно бибилар, салом, Иззатда Фотима кабилар, салом! Набира опичлаб, ёрга эгилиб Яшаган боболар – набийлар салом.. Дўстим, Сиз баҳорни қандай соғиндингиз? Уни яна қандай сўзлар билан таърифлаган бўлардингиз? Ҳаётингизни ўзгартирмоқчимиз? Севиш, севилиш деган олий туйғу асри бўлмоқчимиз? Албатта буларни Сиз баҳор фаслида рўёбга чиқишига эришасиз.Фақат Сиз унинг сеҳрига, кучига ишонинг. Баҳорда қалбингизни жунбушга келтириб, ғалаён ураётган, эзгуликка йўғрилган бизга айтадиган сўзларингиз борми? Сизнинг баҳордан умидларингиз, уни қандай кутиб олаяпсиз? Баҳоржон ҳақида таърифларингиз борми? Унда "Сенсорика” билан ўртоқлашинг, биз доим Сиз билан мулоқот қилишга тайёрмиз!
Сиз баҳорни соғинмадингизми? Баҳорнинг енгил уфори ва ширин рутубати кўнгил ҳукмини ўзига буйсундириб, қалбларимизга ҳайрат ва завқ ,ажиб бир фуснкорлик ва лаззат бағишлайди.Ҳа, биз баҳорни соғиндик, уни барчамиз қумсаяпмиз. Ўзбекистонимиз баҳори гўзал ва жаннатмакон, уни ҳар қанча кўз-кўз қилсак, шеърларимизда ифода этсак арзийди.Мана бир неча кундирки ўлкамизда ёмғир ёғаяпти. Ёмғирга қараб зерикаяпсизми? Йўқ зерикманг, у ҳам табиатнинг бир мўъжизаси... Бу баҳордан даракдир. Тез кунда биз баҳорни қаршилаймиз. Баҳор... табиатнинг барча мўъжизасини кўз-кўз қиладиган, ўзининг ёқимли ёмғирларию, енгил шабодалари, қўзиқорин, майса-ю, қўнғир қўзилари, қурт-қумурсқалари билан бизни ўзига мафтун этадиган фасл. Йўл ёқалаб юрсангиз ердан бош кўтарган яшил майсаларга дуч келасиз... Шунда беихтиёр буюк шоир Муҳаммад Юсуф завқланиб ёзган "Кўкламойим кўкингдан бер бир чимдим”деган бебаҳо сатрларни бекорга ёзмаганига имон келтирасиз.. Ёки осмонда чархпалак бўлиб ва эркалик қилиб учаётган қушлар ҳам "биз баҳорни олиб келаяпмиз”- деяётгандай гўё...Янгиланиш, ёшариш, яратиш, ижодкорлик ва севги фасли бу баҳор... Шу сатрларни кетидан навоийлик Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиеванинг қуйидаги шеърини Сиз билан баҳам кўришни лозим деб топдик.
 Шафтолизорлар-ай, пушти аланга,
Шуъласидан қочди қишнинг зоғлари.
Ғойибдан бир хабар келмишди манга:
Чорлаётир мани Бўстон боғлари.
Аввал салом Сизга чучмомоларим,
Салом чучук тилли қизғалдоқларим.
Ялпизларим, Сизга-дилномаларим,
Ўргалийин Сиздан, чўл янтоқларим!
Оқ лачакли доно бибилар, салом,
Иззатда Фотима кабилар, салом!
Набира опичлаб, ёрга эгилиб
Яшаган боболар – набийлар салом..
Дўстим, Сиз баҳорни қандай соғиндингиз? Уни яна қандай сўзлар билан таърифлаган бўлардингиз? Ҳаётингизни ўзгартирмоқчимиз? Севиш, севилиш деган олий туйғу асри бўлмоқчимиз? Албатта буларни Сиз баҳор фаслида рўёбга чиқишига эришасиз.Фақат Сиз унинг сеҳрига, кучига ишонинг. Баҳорда қалбингизни жунбушга келтириб, ғалаён ураётган, эзгуликка йўғрилган бизга айтадиган сўзларингиз борми? Сизнинг баҳордан умидларингиз, уни қандай кутиб олаяпсиз? Баҳоржон ҳақида таърифларингиз борми? Унда "Сенсорика” билан ўртоқлашинг, биз доим Сиз билан мулоқот қилишга тайёрмиз!

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера