"Тош ўрмон" давлат реестрига олинди

феврал 25, 2015   - 0 +
Вилоятимизнинг Учқудуқ туманида аниқроғи Марказий Қизилқумда, Мингбулоқ қишлоғидан 30 км узоқликда жойлашган Жарақудуқ дараси – очиқ осмон остидаги ноёб палеонтологик музей ҳисобланади. Илмий фаразларга кўра бу ерда тахминан 95 миллион йил аввал  ҳудуддаги чинор (платан) ва қирққулоқ (папоротник)ларнинг вертикал ҳолатдаги тошларга айланиши натижасида ушбу "Тош ўрмон” юзага келган. Тарихнинг ўқилмаган саҳифалари кўп. Олис ўтмишнинг  бетакрор ва ўчмас  саҳифаси бўлиб муҳрланиб қолган тошлар ўрмони ажойиб ва ғаройиб табиат мўъжизасидир. Ана шу  мўъжиза  асрлар ўтса ҳам эътибордан четда қолмади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  Жамоат фонди  томонидан эълон қилинган  грант танловида   вилоятимизда фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилоти- "Жонли табиат” биоэкологик маркази  ҳам иштирок этиб,  "Учқудуқ тумани Жарақудуқ ҳудудидаги Тош ўрмонга табиий тарихий ёдгорлик мақомини бериш”  номли  лойиҳаси учун давлат ижтимоий буюртмасига асосан  23 миллион  сўм  маблағни қўлга киритди. Бу эса  Навоий вилоятининг ўзига хос табиати тарихий тилсимларга бойлигини ва алоҳида эътиборга  лойиқ эканлигини яна бир карра намоён этади. -Эски 2014 йилда бошланган бу хайрли иш Янги – 2015 йилда амалга оширилади,-дейди марказ раҳбари ўринбосари Э. Тоғаев.- Грант лойиҳаси шарофати билан бу ноёб табиат мўъжизаси давлат реестрига олинади ва  қўриқланади.   Энг муҳими, миллион йиллик тарихий тош ўрмонга  четдан келганларнинг зарар етказишларига йўл қўйилмайди. Мазкур лойиҳанинг яна бир хайрли жиҳати, Мингбулоқдаги  умумий ўрта таълим мактабида "Қизилқум мўъжизалари”  клуби ташкил этилиб, ёшларни ватанпарварлик, атроф-муҳитни асраш, табиат мўъжизаларини авайлаш руҳида тарбиялашга муносиб  ҳисса қўшади. Мазкур клубни  замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, ёш табиатшуносларга етарли шарт-шароитлар яратиш ҳам ана шу лойиҳа доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган. Йўлингиз тушиб ушбу "тош ўрмон”ни бориб қолсангиз ажабланманг, бу ўтмишдан, Навоий вилоятининг тарихи нақадар ранг- баранг эканлиги, илоҳ гўзаллиги бунда мужассамлигидан дарак бераётганлигига яна бир бор имон келтирасиз.  
Вилоятимизнинг Учқудуқ туманида аниқроғи Марказий Қизилқумда, Мингбулоқ қишлоғидан 30 км узоқликда жойлашган Жарақудуқ дараси – очиқ осмон остидаги ноёб палеонтологик музей ҳисобланади. Илмий фаразларга кўра бу ерда тахминан 95 миллион йил аввал  ҳудуддаги чинор (платан) ва қирққулоқ (папоротник)ларнинг вертикал ҳолатдаги тошларга айланиши натижасида ушбу "Тош ўрмон” юзага келган.
Тарихнинг ўқилмаган саҳифалари кўп. Олис ўтмишнинг  бетакрор ва ўчмас  саҳифаси бўлиб муҳрланиб қолган тошлар ўрмони ажойиб ва ғаройиб табиат мўъжизасидир. Ана шу  мўъжиза  асрлар ўтса ҳам эътибордан четда қолмади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  Жамоат фонди  томонидан эълон қилинган  грант танловида   вилоятимизда фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилоти- "Жонли табиат” биоэкологик маркази  ҳам иштирок этиб,  "Учқудуқ тумани Жарақудуқ ҳудудидаги Тош ўрмонга табиий тарихий ёдгорлик мақомини бериш”  номли  лойиҳаси учун давлат ижтимоий буюртмасига асосан  23 миллион  сўм  маблағни қўлга киритди. Бу эса  Навоий вилоятининг ўзига хос табиати тарихий тилсимларга бойлигини ва алоҳида эътиборга  лойиқ эканлигини яна бир карра намоён этади.
-Эски 2014 йилда бошланган бу хайрли иш Янги – 2015 йилда амалга оширилади,-дейди марказ раҳбари ўринбосари Э. Тоғаев.- Грант лойиҳаси шарофати билан бу ноёб табиат мўъжизаси давлат реестрига олинади ва  қўриқланади.   Энг муҳими, миллион йиллик тарихий тош ўрмонга  четдан келганларнинг зарар етказишларига йўл қўйилмайди. Мазкур лойиҳанинг яна бир хайрли жиҳати, Мингбулоқдаги  умумий ўрта таълим мактабида "Қизилқум мўъжизалари”  клуби ташкил этилиб, ёшларни ватанпарварлик, атроф-муҳитни асраш, табиат мўъжизаларини авайлаш руҳида тарбиялашга муносиб  ҳисса қўшади.
Мазкур клубни  замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, ёш табиатшуносларга етарли шарт-шароитлар яратиш ҳам ана шу лойиҳа доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Йўлингиз тушиб ушбу "тош ўрмон”ни бориб қолсангиз ажабланманг, бу ўтмишдан, Навоий вилоятининг тарихи нақадар ранг- баранг эканлиги, илоҳ гўзаллиги бунда мужассамлигидан дарак бераётганлигига яна бир бор имон келтирасиз.
 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера