Тошкентда халқаро кўргазма иш бошлади

феврал 25, 2015   - 0 +
Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкентдаги  "Ўзэкспомарказ”да 3 та кўргазма иш бошлади. Булар "Қурилиш – UzBuild – 2015”, "Мебель, ишлаб чиқариш технологиялари, интерьер ва дизайн – MebelExpo Uzbekistan – 2015” ва "Иситиш, вентиляция, совутиш тизимлари, сув таъминоти, сантехника ва бассейнлар – Aqua-Therm Tashkent – 2015” халқаро кўргазмаларидир. 
Халқаро кўргазмаларда мебель ишлаб чиқариш технологиялари, қурилиш, иситиш ва ҳавони тозалаш мосламалари, махсус материаллар, сантехника маҳсулотлари  ҳамда энг сўнгги русумдаги мебеллар жамланмалари намойиш этилмоқда.
Мазкур тадбирнинг очилиш маросимида қайд этилганидек, жорий йилги кўргазмага оид мобил илова ҳам ишга туширилган бўлиб, унда ишлаб чиқарувчилар, дилерлар ва истеъмолчилар мазкур иловадан фойдаланган ҳолда экспозициянинг иш вақтлари, саноат хабарлари, корхоналар ҳақидаги тўлиқ маълумотларни олиши  ҳамда мутахассислар билан онлайн мулоқот олиб боришлари мумкин. Мазкур кўргазмада маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан сув тозалаш мосламалари, иситиш тизимлари иқлимни мўътадил қилишда қўлланилувчи ускуналарнинг 700 дан ортиқ тури намойиш этилмоқда.
Биргина қурилиш материаллари, иситиш тизимлари учун мосламалар, хомашё ва бутловчи қисмлар етказиб бериш, қўшимча турдош товарлар савдоси билан шуғулланадиган 164 дан ортиқ компания ва фирма ўз маҳсулотлари ҳамда хизматларини тақдим этмоқда.  Кўргазма жорий йилнинг 27 февралигача давом этади.
Тошкентда халқаро кўргазма иш бошладиЖорий йилнинг 24 февраль куни Тошкентдаги  "Ўзэкспомарказ”да 3 та кўргазма иш бошлади. Булар "Қурилиш – UzBuild – 2015”, "Мебель, ишлаб чиқариш технологиялари, интерьер ва дизайн – MebelExpo Uzbekistan – 2015” ва "Иситиш, вентиляция, совутиш тизимлари, сув таъминоти, сантехника ва бассейнлар – Aqua-Therm Tashkent – 2015” халқаро кўргазмаларидир. 
Халқаро кўргазмаларда мебель ишлаб чиқариш технологиялари, қурилиш, иситиш ва ҳавони тозалаш мосламалари, махсус материаллар, сантехника маҳсулотлари  ҳамда энг сўнгги русумдаги мебеллар жамланмалари намойиш этилмоқда.
Мазкур тадбирнинг очилиш маросимида қайд этилганидек, жорий йилги кўргазмага оид мобил илова ҳам ишга туширилган бўлиб, унда ишлаб чиқарувчилар, дилерлар ва истеъмолчилар мазкур иловадан фойдаланган ҳолда экспозициянинг иш вақтлари, саноат хабарлари, корхоналар ҳақидаги тўлиқ маълумотларни олиши  ҳамда мутахассислар билан онлайн мулоқот олиб боришлари мумкин. Мазкур кўргазмада маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан сув тозалаш мосламалари, иситиш тизимлари иқлимни мўътадил қилишда қўлланилувчи ускуналарнинг 700 дан ортиқ тури намойиш этилмоқда.
Биргина қурилиш материаллари, иситиш тизимлари учун мосламалар, хомашё ва бутловчи қисмлар етказиб бериш, қўшимча турдош товарлар савдоси билан шуғулланадиган 164 дан ортиқ компания ва фирма ўз маҳсулотлари ҳамда хизматларини тақдим этмоқда.  Кўргазма жорий йилнинг 27 февралигача давом этади.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера