Тамаки-ҳаёт учун хавфли оғудир

феврал 25, 2015   - 0 +
НКМК Тиббиёт санитария қисми шифокори Зуҳриддин Аҳмедовнинг қайд қилишича, тамаки тутунининг таркибида 4000 дан ортиқ  кимёвий бирлашмалар мавжуд, улардан 40 дан ортиқ бирлашмалари ўта хавфли бўлиб, саратон касаллигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, тамаки тутуни таркибида 100 дан ортиқ заҳарли моддалар, жумладан, никотин, бензапирен, цианид, мишьяк, формальдегид, ис гази, углерод оксиди, синил кислотаси ва бошқалар мавжуд. Никотин ўзининг заҳарлилиги билан синил кислотаси заҳарлилигига тенг.
        Бир пачка сигарет  чекиш– бу йил бўйи олинган  500 рентген нурланишига тенг.  Чекувчилар  бир йил давомида 265 млрд. сигарет чекишади, бу аҳолининг 1 нафарига 1800 сигаретдан тўғри келади  дегани. Ва бу рақамлар йил сайин ортиб бормоқда. Тамаки чекишнинг зарарли таъсири шундаки, у  ўпка саратони, сурункали бронхит, коронар ( қон томир) каби хавфли  касалликларни келтириб чиқарар экан.
Чекканда кислороднинг тўқималарга ва айниқса бош мияга  етиб бориши сезиларли камаяди, чунки томирлар тораяди ва бунга қўшимча ис гази гемоглобин билан боғланиб эритроцитларда кислород ташилишини камайтиради. 
          Ўз  ҳаётингизни  кўзга кўринмас ажал  қўлига топширманг! Чекиш ҳаётингиз учун хавфли эканлигини унутманг. "Сенсорика” барчани чекишга қарши курашишга чақиради. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера