Олтинсой гўзал маскан

феврал 26, 2015   - 0 +
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай, бу ерда яшовчи аҳолининг фикрича, биз барибир шаҳардан устунмиз, чунки, бизнинг қишлоғимиз ўзининг табиатини гўзаллиги билан кишини мафтун этади, деб ҳисоблашади. Навоий вилоятининг Хатирчи туманига ташриф буюрган меҳмон албатта тумандаги Олтинсой қишлоғига ташриф буюрмай кетмайди. Олтинсой ўзининг гўзал табиати, меҳр-оқибатли, самимий инсонлари билан Сизни яхши таассурот қолдиради.
Қишнинг совуқ ва аёзли кунларида ҳам 150 метр чуқурликдан 68-70 даражадаги минерал сув табиий ҳолда отилиб чиқадиган бу жойда "Олтинсой” сиҳатгоҳи ҳам барпо этилган. Олтинсойда 6 та маҳалла мавжуд бўлиб, бу ерда яшовчи аҳоли азалдан жуда соғлом ва бақувватдир. Бу ердаги минерал сув тиббиётда таянч ҳаракатлари тизими касалликларига даъво ҳисобланиб, остехандроз, бўғим, ошқозон-ичак тизими касалликлари айниқса холециститни, стенокардия ва яна кўплаб касалликларни даволаш учун қўлланилади.
Шу ерда истиқомат қилувчи Мавлуда Орипованинг таъкидлашича, тарихда ҳам Олтинсой катта ҳудудга эга бўлиб, сув бўлгани  учун аҳоли ўтроқ ҳолда яшаб деҳқончилик билан шуғулланишган. Чингизхон даврида ҳам олтин конлари бўлган деган ривоятлар бўлган дейишади. Олимларнинг олиб борган қидирувлари натижасида олтин кони борлиги исботланган. Олтинсойнинг табиати гўзал, ҳавоси тоза, суви зар ва соф бўлиб, айниқса баҳор фаслида бу ерга жуда кўплаб турли мамлакат ва ўлкалардан меҳмонлар ташриф буюришади, Айниқса март ойида республиканинг барча ҳудудларидан ишқибозлар бу ерда ўтказиладиган Наврўз байрами тадбирлари муносабати билан кураш ва  кўпкари уйинларига келиб иштирок этишади. Тоғли ҳудудда жойлашган Олтинсойда яшовчи аҳоли бир-бири билан жуда иноқ бўлиб, улар асосан майизчилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.
Бу жойда жуда кўплаб шоир, рассом, бахши, ижодкор инсонлар бор. Олтинсойликларнинг серёғин келаётган бу йилдан умидлари жуда катта, чунки ерга баърака, чорвага кўп озуқа, табиатга чирой ва одамлар ўртасида эса меҳр-оқибат янади кучайишига ишонаман, дейди маҳалла посбони Қулмуҳаммад Мамадиёров.Қишлоғимиз маҳаллалари шаҳар маҳаллалари билан рақобатлаша оладиган даражада ривожланаяти. Кичик корхоналар, хизмат кўрсатиш нуқталари сони кўпайиб, янги иш ўринлари яратилаяпти, хонадонларимиз тоза ва озода, кўпчиликда енгил машина бор,шахсий компьютери бор, интернет кириб келган, ёшлар учун спорт заллари мавжуд, қизлар нафис гимнастика билан шуғулланишаяпти,
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай, бу ерда яшовчи аҳолининг фикрича, биз барибир шаҳардан устунмиз, чунки, бизнинг қишлоғимиз ўзининг табиатини гўзаллиги билан кишини мафтун этади, деб ҳисоблашади. Навоий вилоятининг Хатирчи туманига ташриф буюрган меҳмон албатта тумандаги Олтинсой қишлоғига ташриф буюрмай кетмайди. Олтинсой ўзининг гўзал табиати, меҳр-оқибатли, самимий инсонлари билан Сизни яхши таассурот қолдиради.
Қишнинг совуқ ва аёзли кунларида ҳам 150 метр чуқурликдан 68-70 даражадаги минерал сув табиий ҳолда отилиб чиқадиган бу жойда "Олтинсой” сиҳатгоҳи ҳам барпо этилган. Олтинсойда 6 та маҳалла мавжуд бўлиб, бу ерда яшовчи аҳоли азалдан жуда соғлом ва бақувватдир. Бу ердаги минерал сув тиббиётда таянч ҳаракатлари тизими касалликларига даъво ҳисобланиб, остехандроз, бўғим, ошқозон-ичак тизими касалликлари айниқса холециститни, стенокардия ва яна кўплаб касалликларни даволаш учун қўлланилади.
Шу ерда истиқомат қилувчи Мавлуда Орипованинг таъкидлашича, тарихда ҳам Олтинсой катта ҳудудга эга бўлиб, сув бўлгани  учун аҳоли ўтроқ ҳолда яшаб деҳқончилик билан шуғулланишган. Чингизхон даврида ҳам олтин конлари бўлган деган ривоятлар бўлган дейишади. Олимларнинг олиб борган қидирувлари натижасида олтин кони борлиги исботланган. Олтинсойнинг табиати гўзал, ҳавоси тоза, суви зар ва соф бўлиб, айниқса баҳор фаслида бу ерга жуда кўплаб турли мамлакат ва ўлкалардан меҳмонлар ташриф буюришади, Айниқса март ойида республиканинг барча ҳудудларидан ишқибозлар бу ерда ўтказиладиган Наврўз байрами тадбирлари муносабати билан кураш ва  кўпкари уйинларига келиб иштирок этишади. Тоғли ҳудудда жойлашган Олтинсойда яшовчи аҳоли бир-бири билан жуда иноқ бўлиб, улар асосан майизчилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.
Бу жойда жуда кўплаб шоир, рассом, бахши, ижодкор инсонлар бор. Олтинсойликларнинг серёғин келаётган бу йилдан умидлари жуда катта, чунки ерга баърака, чорвага кўп озуқа, табиатга чирой ва одамлар ўртасида эса меҳр-оқибат янади кучайишига ишонаман, дейди маҳалла посбони Қулмуҳаммад Мамадиёров.Қишлоғимиз маҳаллалари шаҳар маҳаллалари билан рақобатлаша оладиган даражада ривожланаяти. Кичик корхоналар, хизмат кўрсатиш нуқталари сони кўпайиб, янги иш ўринлари яратилаяпти, хонадонларимиз тоза ва озода, кўпчиликда енгил машина бор,шахсий компьютери бор, интернет кириб келган, ёшлар учун спорт заллари мавжуд, қизлар нафис гимнастика билан шуғулланишаяпти,  Биз шу ҳудудда яшаб, ишлаётганимиздан жуда ҳам фахрланамиз.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера