+998

Спорт нафислик ва саломатлик манбаи

Бугунги кунда республикамизда меҳнатга лаёқатли хотин-қизларнинг 62 фоизи бошқарув ва ишлаб чиқариш тармоқларида меҳнат қилишмоқда. 3 млндан ортиқ хотин-қизларимиз спорт билан шуғулланишаяпти. Юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш тамойилларини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сонини кўпайтириш, аёлларни спортга жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси  ташаббуси билан Тошкентда "Спорт нафислик ва  саломатлик манбаи” саломатлик фестивали ўтказилди. Бу тадбирда 168 нафар хотин-қизлар иштирок этди, уларнинг 30 нафари Зулфия мукофоти совриндорлари ташкил этади. Республикада фаолият юритаётган 12 та вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган 6 та жамоадан иборат хотин-қизлар, ҳаттоки уй бекалари спорт мусобоқасида волейбол, шашка, стол тенниси, гимнастика спорт турлари бўйича кураш олиб бордилар. Беллашувда ғолиб ва совриндор бўлган спортчи аёлларимизга республика Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Ана шу каби тадбирларда Навоийлик хотин-қизларимиз ҳам ҳар йили иштирок этиб совринли ўринларга эга бўлиб келишмоқда.


Бугунги кунда республикамизда меҳнатга лаёқатли хотин-қизларнинг 62 фоизи бошқарув ва ишлаб чиқариш тармоқларида меҳнат қилишмоқда. 3 млндан ортиқ хотин-қизларимиз спорт билан шуғулланишаяпти.
Юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш тамойилларини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сонини кўпайтириш, аёлларни спортга жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси  ташаббуси билан Тошкентда "Спорт нафислик ва  саломатлик манбаи” саломатлик фестивали ўтказилди. Бу тадбирда 168 нафар хотин-қизлар иштирок этди, уларнинг 30 нафари Зулфия мукофоти совриндорлари ташкил этади.
Республикада фаолият юритаётган 12 та вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган 6 та жамоадан иборат хотин-қизлар, ҳаттоки уй бекалари спорт мусобоқасида волейбол, шашка, стол тенниси, гимнастика спорт турлари бўйича кураш олиб бордилар.
Беллашувда ғолиб ва совриндор бўлган спортчи аёлларимизга республика Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Ана шу каби тадбирларда Навоийлик хотин-қизларимиз ҳам ҳар йили иштирок этиб совринли ўринларга эга бўлиб келишмоқда.

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера