Диққат конкурс! Сиз ҳам иштирок этинг!

феврал 27, 2015   - 0 +
Ҳурматли мухлислар! Муҳтарам Президентимиз томонидан 2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. Жорий йилнинг 18 февралида шу муносабати билан  давлат дастури қабул қилинди. Агар эътибор берсангиз оммавий ахборот воситалари ва интернет саҳифаларида кексаларимизни  эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида жуда кўп енгилликлар ҳамда хайрия тадбирлари белгиланмоқда.
Бизнинг азалий тарихимиздан ота-бобо ва момоларимиз юрт тинчлиги, тўкин-сочинлиги, бизни бахтли яшашимиз учун жон фидо қилиб барча соҳаларда ҳалол ва самарали меҳнат қилганлар. Улар тарихдаги ва ҳозирги қиёфаларини яратиш учун "Сенсорика” 21-март Умумхалқ Наврўз байрами муносабати билан саҳифа ташкил этмоқда. Унда Сиз ўзингиз маъқул кўрган кекса ёшдаги ота-онангиз, бобо ва момоларингизни турли кўринишдаги суратларини ҳамма кўриб баҳо бериши учун бизга юборишингиз лозим бўлади.Суратни юборганда улар ҳақида қисқача маълумотлар ҳам юборилиши лозим (Ф.И.Ш, яшаш манзили, касби ва ҳоказолар)
Конкурсда 4 та номинация бўйича расмлар жойлаштирилади:
-         "Менинг нуроний бобом”, " Менинг супер бувижоним ”
-         "Кексалар бизнинг фахримиз”
-          "Тадбиркор кексалар”
         Суратлар 5 баллик баҳо билан баҳоланади, энг юқори ўринни олган сурат  автори "Сенсорика”нинг шу  мазкур йўналишлари бўйича диплом ва совғаларига сазовор бўладилар.
Суратларни жойлаштириш тартибини яна бир бор эслатиб ўтамиз...........
Шунингдек, суратларни бизнинг почтамизга ММС тарзида мобил алоқа орқали ҳам юборишингиз мумкин.Бундан ташқари, суратларни юбора олмасангиз уларни биз жойлашган манзил Навоий шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси 90 –уй,....хонага ҳам етказишларингиз мумкин.
Конкурс 1 мартдан 30 мартгача давом этади ва 31 март куни якунланади. Конкурс натижалари саҳифамизда эълон қилиб борилади.
Қани кўрамиз кимлар ўз оиласидаги кексаларни жуда-жуда эъзозлар экан. Барчани конкурсга чорлаб қоламиз!
+998939503030
 
Суратларни конкурсга такдим этиш тартиби жуда оддий: Бизнинг +99893950-30-30 мобил телефон ракамимизга SMS, WhatsApp, Viber ёки Telegram оркали номинацияга доир расмни жунатинг. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера