«Биогаз» муқобил энергия манбаидир

март 02, 2015   - 0 +
Дунёда биогаз олишнинг 60 тури мавжуд бўлиб, энг кўп тарқалган тури бу боиореактор орқали бижғитиш усулидир. Ана шу усулдан  Навоий кон металлургия комбинатига қарашли "Дўстлик” агрофирмасида кенг фойдаланилмоқда. Олинган биогаз атмосфера ҳавосини кам ифлослантириб, инсон саломатлигига салбий таъсири йўқлиги билан афзалдир.  
Агрофирма мутахассисларининг сайъи-ҳаракати билан 2013 йилдан бошлаб биогаз ишлаб чиқариш қурилмалари ишга туширилиши натижасида 600 кубометр биогаз олинган. 
Корхона бош муҳандиси Улуғбек Йўлдошевнинг айтишича, биологик газ асосан дарахт, ўсимликлар, барг, шох-шаббалар ва бошқа чиқиндилардан олинади. Органик ва бошқа чиқиндилар, сут зардоби, қушхона қолдиқлари  майдалаб, суюлтирилган ҳолда 80-92 фоиз намликдаги насос қурилмаларига юклангач, газ ҳосил бўлади.
Агрофирмага қарашли паррандачилик фермаси 30 минг товуқ ва 36 минг жўжа боқишга мўлжалланган бўлиб, кунига ҳосил бўладиган 3-4 тонна чиқиндидан қиш  фаслида 100-200, ёз мавсумида эса 52-105 куб. метргача биогаз ажратиб  олинади. Олинган газлар асосан ферманинг эҳтиёжи учун ишлатилиб келинмоқда.
Қорамолчилик фермасидаги 1000 бош қорамолнинг  ҳар бирнинг чиқиндисидан 1,5 куб.метргача биогаз олинмоқда. 1 куб метр биогазнинг ёниш иссиқлиги 0.6 литр бензин, 0.85 литр спирт, 1.75  килограмм ўтин ёниши ёки 2 квт электр энергияси сарфи туфайли ҳосил бўладиган иссиқлик миқдорига тенг бўлади. Гўнг ва қишлоқ хўжалик чиқиндиларни биогаз олиш мақсадида махсус қурилмаларда қайта ишлаш ушбу муаммоларни ҳал этишнинг истиқболи, экологик хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан фойдали йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга қараганда ҳосил бўлган 1 куб метр биогаздан 2 киловатт соат электр энергияси олиш мумкин. Бу газ технологиясидан фойдаланиш  мазут, кўмир, газ, электр энергиясини тежаш, атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш имконини  беради.
 
 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера