Даромад олаяпсизми? Марҳамат, декларация тўлдиринг

март 03, 2015   - 0 +
Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир фуқаро ўз кичик бизнеси, хусусий ёки оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ўқитувчи бўладими, тиббиёт ходими ёки завод ишчиси бўладими ўзининг асосий ишидан ташқари қонун билан тақиқланмаган фаолият турлари билан шуғулланиб, чекланмаган миқдорда даромад олишга эришиши мумкин. Фақатгина амалдаги солиқ қонунчилигига кўра фуқаро олаётган даромадлари бўйича ўзи яшаб турган ҳудуддаги солиқ хизмати органларига деклариция тақдим этиб, солиқларни ўз вақтида тўлаб бориши лозим бўлади.
Амалдаги  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасида қайд этилганидек резидент жисмоний шахсларнинг декларация асосида солиқ солинадиган даромадлари таркиби аниқ белгилаб қўйилган. Унга кўра мулкий даромадлар (агар бу даромадларга тўлов манбаидан солиқ солинмаган бўлса), шунингдек фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар, асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар, икки ёки ундан кўп манбадан олинган даромадлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар бўйича жами йиллик декларация давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Кўпинча фуқароларимиз ўзлари фойдаланмаётган мол-мулкларини даромад олиш мақсадида ижарага берадилар. Солиқ кодексининг 192-моддасига асосан мол-мулкни ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахс ушбу даромадлари тўғрисидаги дастлабки декларацияни – шундай даромадлар юзага келган кундан эътиборан биринчи ой тугагандан кейин, 5 кунлик муддатда, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши белгилаб қўйилган.
Агар мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар олиш юзасидан нотариал тартибда тузилган шартноманинг амал қилиш муддати тугаса ёки амал қилиш муддати шартномада кўзда тутилган муддатдан олдин нотариал тартибда бекор қилинса жисмоний шахс бу ҳақда доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда хабардор этиши шарт.
2015 йил давомида жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олган даромадлари бўйича даромад солиғи 8,5 фоизлик ставкада ҳисобланади ва ҳисобланган солиқ сўммаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тўланиши лозим.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1591-моддасида фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойларни ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлиши белгилаб қўйилган. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган даромадларга эга бўлган жисмоний шахслар ўз декларацияларини доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига бевосита шахсан ташриф буюрган ҳолда, почта хизматидан фойдаланиб, буюртма хат орқали ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг махсус интерактив хизматидан фойдаланиб, электрон шаклда ҳам тақдим этишлари мумкин. 
Даромадлар тўғрисидаги декларацияни ўз вақтида тақдим этмаган ёки унда атайин нотўғри маълумотларни кўрсатган ҳолда тақдим этган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси учинчи қисмида энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорида жарима қўлланиши белгиланган.
Шундай экан, ҳар биримиз амалдаги солиқ қонунчилигига риоя этган ҳолда даромадларимиз ҳақида маълумотларни ўз вақтида тегишли солиқ идораларига тақдим этиб борсак, солиқлардан тушадиган бюджет маблағларини кўпайишига ҳисса қўшган бўламиз.






 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера