+998

Аёли қадрланган юрт

Бугун Навоий шаҳридаги муҳташам "Истиқлол”ресторанида Навоий вилоят касаба уюшма  ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб "Аёли қадрланган юрт” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилиб, унга Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг самарали ва ҳалол меҳнати билан ҳисса қўшган  бир гуруҳ хотин-қизларимиз таклиф этилди. Тадбирда йиғилганларни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Назира Тоғаева табриклаб, бугунги кунда хотин-қизларимиз бошқарув аппаратида, ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларида эркаклар билан бир сафда туриб меҳнат қилаётгани, уйда оқила бека ва меҳрибон она сифатида фарзанд тарбияси билан шуғулланаётганликлари,тадбиркор ва ишбилармон аёллар сафи кенгаётганини эътироф этди. Барча иштирокчиларга байрам совғалари ҳадя этилиб, дилтортар рақс ва қўшиқлар янгради. Ўзининг нафис ва бетакрор шеърлари билан иштирок этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Навоийлик шоира Хосият Бобомуродова хотин-қизларни табриклади.


Бугун Навоий шаҳридаги муҳташам "Истиқлол”ресторанида Навоий вилоят касаба уюшма  ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб "Аёли қадрланган юрт” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилиб, унга Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг самарали ва ҳалол меҳнати билан ҳисса қўшган  бир гуруҳ хотин-қизларимиз таклиф этилди.
Тадбирда йиғилганларни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Назира Тоғаева табриклаб, бугунги кунда хотин-қизларимиз бошқарув аппаратида, ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларида эркаклар билан бир сафда туриб меҳнат қилаётгани, уйда оқила бека ва меҳрибон она сифатида фарзанд тарбияси билан шуғулланаётганликлари,тадбиркор ва ишбилармон аёллар сафи кенгаётганини эътироф этди. Барча иштирокчиларга байрам совғалари ҳадя этилиб, дилтортар рақс ва қўшиқлар янгради.
Ўзининг нафис ва бетакрор шеърлари билан иштирок этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Навоийлик шоира Хосият Бобомуродова хотин-қизларни табриклади.

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера