Навоий вилояти Кенгаши сессиясида

март 03, 2015   - 0 +
Навоий вилояти Кенгаши сессиясидаЖорий йил 2 март куни халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор мутасадди ташкилотлар  иштирок этдилар. Кун тартибидаги биринчи масала яъни Навоий вилояти ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида 2014 йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига қаратилди. Мазкур масала юзасидан сўзга чиққанлар ишда қатор камчиликлар борлиги, тарғибот-ташвиқот ишлари етарли даражада олиб борилмаганлиги натижасида қатор жиноятлар содир этилганлигини таъкидлаб, эндиги вазифа ҳар қандай салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида,  жиноятчиликка  қарши кураш борасида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлаш, банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, ёшлар айниқса аёллар ўртасида жиноят содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан доимий равишда иш олиб бориш зарурлигини таъкидладилар. 
Шунингдек депутатлар доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом ҳамда вилоят Кенгаши, доимий комиссияларининг 2015 йилги иш режасини тасдиқлаб олдилар. Иш режаларнинг ҳар бир банди аҳоли фаравонлигини яхшилаш, вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечимини топишга қаратилган.Сессияда кун тартибига қўйилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера