"Ветеран" нодавлат маркази баҳорни қаршилади

март 04, 2015   - 0 +
Бугун Навоий шаҳридаги "Ветеран” нодавлат марказига баҳор ташриф буюрди. Фахрийлар бир пиёла чой устида яратганга шукрона айтиб баҳор соғинчини бир-бирлари билан баҳам кўришди. Марказга асосан кекса ёшдаги уруш ва меҳнат фахрийлари бирлашиб, ҳар ойда учрашиб туришади. Ветеранларимиз орасида 90 ёшлилар 3 нафарни ташкил этади, ўзим 93 ёшга кирган  бўлсамда, марказ томонидан ўтказилаётган барча тадбирларда фаол иштирок этаман, ҳомийларга раҳмат, бизни қўллаб-қувватлаб туришибди, -дейди, марказ аъзоси, Навоий шаҳрининг фахрий фуқароси Сладкова Властина Николаевна.
Мазкур марказ раҳбари Раъно Турсуновна Ҳакимованинг қайд этишича, марказимиз жамиятимизнинг равнақи учун ўзини баҳоли қудрат ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг гранти соҳиби бўлиб, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий маданиятни олдини олиш бўйича жуда кўплаб тадбирларни  ўтказдик. Бу борадаги тадбирларимизни жорий йилда ҳам давом эттираяпмиз.
Мен фурсатдан фойдаланиб, барча хотин-қизларни баҳор ва гўзаллик байрами 8 март билан чин юракдан қутлаб, ветеранларимиз номидан барча эзгу тилакларни йўллаб қоламан.



 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера