«Boeing-767-300BCF»нинг Навоийдан парвози

март 05, 2015   - 0 +
«Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан Навоий шаҳри аэропорти негизидаги халқаро логистика интермодал маркази орқали «Boeing-767-300BCF» иккита юк ташиш лайнерларининг доимий фаолияти йўлга қўйилди. 
Жорий йилнинг 3 март куни "Навоий-Деҳли” йўналиши бўйича юк ташувчи биринчи самолёт ҳавога парвоз қилган бўлса, кейинги куни иккинчи самолёт шу йўналиш бўйича ўз фаолиятини бошлади.
Миллий компаниямиз томонидан ана шу хайрли ишни бошлаш олдидан жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилди, учишни амалга ошириш учун мутахассислар ҳам махсус тайёргарликдан ўтишди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, «Boeing-767-300BCF» иккита юк ташувчи самолётларнинг қатнови йўлга қўйилиши натижасида«Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан юк ташиш ҳажмини  ошишига эришилади. Агар 2014 йилда  Навоий шаҳри аэропорти негизидаги халқаро логистика интермодал маркази орқали юк ташиш 31 тоннани ташкил қилиб, 24 фоиз ундан олдинги йилга нисбатан ўсган, ёки марказ ишга тушгандан бери жами 200 тоннадан ортиқ юк ташилган. 
Шу йил март   ойидан ёзги мавсум бўйича қатнови йўлга қўйилгач, «Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан юк ташиш йўналишлари "Навоий” аэропорти орқали янги йўналишлар Амстердам, Шанхай ва Мумбай орқали ҳам мунтазам қатновлар амалга оширилади.




 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера