Навоийда нафосат ва гўзаллик байрами

март 06, 2015   - 0 +
Бугун Навоий шаҳридаги "Фарҳод” маданият саройини ўзгача бир файз қуршади. Чунки бу ерга вилоят раҳбариятининг ташкилотчилигида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган хотин-қизларимизнинг вакиллари 8 март хотин-қизлар байрами тадбирида иштирок этиш учун тўпландилар. Мусиқа садолари остида саройга кириб келаётган юзларидан, кўзларидан меҳр йўғрилган мунис онахоналаримиз, дилбар аёлларимиз, гўзал қизларимизни йигитлар гул ва совғалар билан қаршилаб кутиб олишди.
Тадбирга ташриф буюрганлар орасида уй бекаси, ҳарбий хизматчи, ўқитувчи, тиббиёт ходими, талаба-ю ўқувчиларни ҳам кўриш мумкин.
Вилоят ҳокими, сенатор Эркин Турдимов тантанали тадбирга яна бир бор файз киритиб, барча аёлларимиз нафосат ва гўзаллик байрами билан қутлади. Табрик сўзларида вилоятимизнинг барча жабҳаларида ҳалол меҳнат қилган ва қилаётган, ўқишда, ишда юқори даражаларга эришаётган хотин-қизларимиз фаолияти яна бир эътироф этилиб, унинг рамзи сифатида бир гуруҳ хотин-қизларимизга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шундан сўнг тадбирда вилоят санъаткорлари аёлларимизни ўзларининг энг сара қўшиқ ва рақслари билан қутладилар.
Байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, ташкилот, корхона, муассасалари, узоқ ва чекка овул, қишлоқ ҳамда маҳаллаларида давом этмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера