Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл...

март 06, 2015   - 0 +
Аёлга бахт беринг,саодат беринг.
Деманг, юрибдики кулиб, жилмайиб,
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб
 
    Ҳа, шоир аёлларимизга жуда ажойиб таъриф берган. Мен барча хотин-қизларимизни нафосат, гўзаллик, хушбахтлик байрами билан қутлар эканман, уларга энг аввало соғлик тилайман. Аёл қалби меҳр-муҳаббатга тўла, ҳам меҳрга муҳтож. Уйларимиз фариштаси, фарзандларимиз онаси, севимли рафиқаларимиздан ўзимизнинг энг ифорли ва сеҳрли сўзларимизни аямайлик, уларни ардоқлаб, асраб-авайлайлик, қадрига етайлик.Баҳор байрами барча аёлларимизга нафислик, шодлик олиб келсин!
   Зарафшон қурилиш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Умаров
 
    Мен тадбиркорман, иш жараёнида ҳар хил ҳолатлар, вазиятлар вужудга келади, баъзида хурсанд, баъзида хафа бўлиб ишдан қайтсам ҳам рафиқам доимо мени ширин табассум билан кутиб олади. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқирлари, рўзғор бутлиги, фарзанд тарбияси ҳам кўпроқ аёлим зиммасида. Менинг ҳаётда эришаётган ютуқларимни ярмиси оилам соҳибасиники дея, айта оламан. Чунки оиламда тинчлик ва фаравонлик, саришталик ҳукмрон. Француз ёзувчиси Станислав Буффлер: "Ер куррасида битта аёл бор экан, нимадир янги гап айтишга имкон топилади" деган экан. Ҳа, биз ҳар куни, ҳар сонияда аёлларимиз ҳақида янги-янги таърифларни айтишимиз мумкин. Барча аёлларимизга бахт, толе, соғлиқ ва гўзаллик тилаб қоламан. Аёл муқаддасдир, улар борки, ҳаётимиз чароғон, улар оилаларимизга қут-барака, омад етаклаб келадилар.
                      Тадбиркор – Валижон Файзиев.

       Биз эркакларнинг кўпроқ вақтимиз ишда ёки кўчада ўтади. Баъзида аёлларимизга етарли эътибор қарата олмаймиз. Аёл деганимизда. аввало мўътабар, мукаррам оналаримиз сиймоси гавдаланади. У шундай зотки, бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан дунёни тебратади. Фурсатдан фойдаланиб  мунис ва мўътабар онахонларимизни, ҳаётимиздаги кўмакдош оиламиз бекаларини, фаришта ва гўзал қизларимизни баҳорнинг илк байрами билан самимий табриклайман. Уларга ўзимнинг барча яхши эзгу тилакларимни тилаб қолиш билан бирга бахт, омад ва гўзаллик тарк этмасин, дейман.

      «Qizilqumsement» АЖ га карашли тоғ-кон мажмуаси  директори- Амир Азимов.
 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера