Дунёда бахтиёрдир, аёл севган кўнгиллар!

март 06, 2015   - 0 +
Дунёда бахтиёрдир, аёл севган кўнгиллар!     "Сенсорика” йигитлари барча мўътабар волидаларимизни, хотин-қизларимизни улуғ айём 8- март баҳор байрами билан самимий муборакбод этади. Чўккан қомати, юздаги ажинларига сабаб бўлган ҳаёт қувончи ва ташвишларини мардонавор енгиб турмуш ўртоғига, фарзандларига бахт ва толе улашган оналаримиз бор бўлсин!
       Иш, уй ва фарзанд тарбияси, биз турмуш ўртоқларининг инжиқликларини ўзининг нозик жуссасида кўтариб келаётган севимли, сабрли, оқила, доно, жаннат фариштаси, сирли аёлларимиз ҳамиша бизга мададкор бўлсин!
    Опа-сингилларимиз, қизларимиз ҳаётимиз кўрки. Уларнинг ибоси, сиполиги, ораста ва фаришталиги доимо кўзларимизни қувонтирсин. Барча-барча аёлларимизга қувонч, севинч, вафо ва садоқат, омад ҳамда сабр-тоқат тилаб қоламиз.
Аёл, севги муҳаббат
Борми бундан ортиқ бахт?
Шу туйғунинг оташи
Ёндирсин дейман, фақат
Аёл Билан тонг отар
Ухлаганда ой ботар,
Бир жуфт оҳу кўзи чун
Ошиқлар жонин сотар.
Аёлга уйқаш гуллар
Илҳом олур булбуллар
Дунёда бахтиёрдир,
Аёл севган кўнгиллар!
 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера