"Навоийазот"да янги мажмуа қурилади

март 09, 2015   - 0 +
"Навоийазот” очиқ акциядорлик жамияти республикамиздаги энг йирик кимё саноати корхоналаридан бири бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Марказий Осиёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. 
Корхона мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг 30 фоизидан ортиғини етказиб беради.
Корхонада аммиакли селитра, сунъий нитрон толаси, сирка кислотаси, хлор, каустик сода, формалин, метанол, аргон гази, кислород каби  130 турдаги кимё маҳсулотлари тайёрланиб, Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Эрон, Покистон, Туркманистон, Болтиқбўйи давлатлари, Болгария каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда.
Ўзбекистоннинг Инвестицион дастурига асосан «Ўзкимёсаноат” ДАК томонидан ўтган йил эълон қилинган тендер бўйича Япония давлатининг "Mitsubishi Heavy Industries”  компанияси мазкур корхонада аммиак ва карбамид ишлаб чиқарувчи кимё мажмуаси қуриш бўйича тендерда ғолиб бўлди. Жорий йилда қурилиши бошланадиган лойиҳа қиймати 961,74 миллон долларга тенг    (660  минг тонна аммиак ва 577.5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариладиган) ушбу мажмуа 2017 йилнинг охиригача қуриб битказилиши мўлжалланган.
320 миллон долларга тенг миқдордаги ушбу мажмуа лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини  ва "Навоийазот” корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда маҳаллий ва хорижий кредитлар асосида амалга оширилиши кўзда тутилган. 
Ушбу мажмуа қурилиши натижасида кўплаб янги иш ўринлари яратилиб. Ишлаб чиқариш ҳажми янада кўпаяди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера