“Qizilqumsement” да янги тармоқ

март 10, 2015   - 0 +

Халқаро андозаларга жавоб бера оладиган, юқори қувватли тармоқнинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А.Эшонқулов ҳамда шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов иштирок этди.

Янги цех маҳаллий, арзон хомашёдан соатига 7 тонна, бир йилда 50000 тонна сифатли оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга.  Бу маҳсулот хорижга экспорт қилиниб, корхона валюта тушумлари ҳажмини ошириш билан бирга яна 40 та янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

Ушбу технологик линия қисқа фурсатларда қарийб 4 ой давомида бунёд этилди. Бу борада корхона қурилиш-таъмирлаш бўлинмаси бошлиғи Х.Шарипов, таъмирлаш корхонаси директори А.Нурназаров ҳамда электр таъминоти бўлинмаси бошлиғи Н.Аҳмедов, технологик жараёнларни автоматик бошқаруви тизими муҳандислари Р.Халитов, Х.Қурбоновлар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Шунингдек, корхонада сифатли металл конструкцияли бетон қопламали плиталар, симёғоч устунлари, темирйўл шпаллари, бетон қувурлар тайёрлаш имконини берувчи яна бир янги линияни қуриш учун тамал тоши қўйилди.



 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера