14-15 март кунлари бўладиган умумхалқ хайрия ҳашарига фаол иштирок этайлик!

март 10, 2015   - 0 +
Хонадонимиз,  кўчамиз, маҳалламиз, яшаб турган маконимиз хуллас юртимизни обод гўшага айлантириш учун ҳашарлар, тозалик кунлари ўтказамиз. Айниқса баҳор фаслида юртимизниинг ҳар бир қарич ерини обод гўшага айлантириш учун  ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини биргаликда бажарамиз.
Маълумки, республикамизнинг барча ҳудудларида 2015 йил март –апрель ойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  ойлиги деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 мартдаги фармойишига асосан 14-15 март кунлари юртимизда умумхалқ  хайрия  ҳашари ўтказилади.
Мазкур фармойишга кўра  барча ҳудудлардаги маҳаллалар, аҳоли яшаш нуқталарида,кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар атрофлари, гузарлар, хиёбонлар, майдонлар, қабристон ва зиёратгоҳ жойлар, кўча ҳамда йўлаклар, ариқлар, болалар майдончалари ободонлаштирилиши лозим.
Аҳоли истиқомат қиладиган жойлардаги бўш ерлар ободонлаштирилиб, гул ва мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ушбу ҳужжатга кўра ҳашар ўтадиган кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож нафақахўр ва имконияти чекланган фуқароларга ёрдам кўрсатилади. Боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар хонадонларининг турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашилади.
Мазкур фармойишга кўра вазирлик, идора ва ташкилотларга ходимларнинг бир кунлик иш ҳақини ихтиёрий равишда "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳисоб рақамига ўтказиш топширилди.
Ушбу ҳужжат асосида Навоийда ҳам умумхалқ хайрия ҳашарига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Ҳукуматимизнинг ҳашарга бағишланган фармойишини қўллаб-қувватлаган ҳолда барча навоийликларни 14-15 март кунлари бўладиган умумхалқ хайрия ҳашарига фаол иштирок этишларига чорлаб қоламиз. 






 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера