Сир ва Аму оралиғидаги нурли манзил

март 11, 2015   - 0 +
Қадимий Нурота Турон заминнинг шаҳарларидан бири ҳисобланади. Шарқу Ғарбни боғлаган Буюк ипак йўлининг муҳим манзили ҳисобланган. Унинг гўзал чашмаси, қадимий сув иншооти – ер ости коризлари, нурота қалъаси (Арк), катта гумбазли ва "Чил устун” ("Қирқ устун”) масжидлари... Қадимий нур чашмаси асрлар давомида одамлар учун обу-ҳаёт ва маънавият сарчашмаси бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Чашма денгиз сатҳидан 530 метр баландликда - Оқтов тизма тоғларининг ғарб томонидан жойлашган. Суви зилол, тоза, ҳидсиз, юмшоқ ва шифобахшдир. Унинг таркибида хлор, сульфат, калий, магний, кальций, кремний, карбонат, натрий, олтин, кумуш ионлари каби 15дан ортиқ микроунсурлар бор. Бу ердаги ҳарорат ҳайратомуз: қишин-ёзин +19.5 даражада сақланади. Чашмадан бир лаҳза мобайнида 250-270 литр сув чиқади. Чашма манзараси ғоят гўзал.Тиниқ, топ-тоза сув, турли шаклдаги тошлар, қумлар марварид инжулардек кўринади. Сувда дурлар – мўъжизавий балиқлар товланиб сузиб юришибди...Чашма атрофи зина тарзида бўлиб-бўлиб чиқилган, мармар тошлар билан безатилган. Қуёш нурининг чашмага тушиб, уни ойнадай ярқиратиб, нурлантириши каби жозиба бу ерга биринчи марта ташриф буюрган киши руҳиятига катта таъсир кўрсатади.Халқнинг кўҳна тассавур, ишончларига кўра, ҳар бир тонгнинг отиши, қуёш нурининг илк ерга тушиши, нур билан сувнинг қўшилуви ҳаётни таъмин этган.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера