Пенсия таъминотидаги янгиликлар

март 13, 2015   - 0 +
2015 йил 1 январдан бошлаб "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йил 4 декабрда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 379 - сонли қонуни қабул қилинди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навоий шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари  Илғор Яҳёевнинг  шарҳлашича "Кексаларни эъзозлаш йили"да "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
- Судялар ва прокуратура органлари ходимларининг пенсия таъминоти бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади;
- Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро Ҳукуматлараро ташкилотларнинг квота ўринларига командировкага юборилган шахсларнинг ҳамда уларнинг турмуш ўртоқларининг чет элга бўлган вақти иш стажига қўшиб ҳисобланади;
- Дафн маросими учун нафақа миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида тўланади;
- Ҳисобланган аммо пенсионер томонидан ўз вақтида олинмаган пенсияларни ўтган вақт учун тўлаш муддатлари 3 йилдан 12 ойга қисқартирилади;
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 26, 28, 29, 30, 31 ва 38-моддаларида белгиланган нормалар бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мослаштирилди. Бунда мазкур ўзгартиришлар пенсия миқдорларининг ошиши ёки камайишини қўзда тутмаган.
Бугунги кунда барча Пенсия олувчи фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида мобил телефонлари ёрдамида SMS сўрови орқали пенсия миқдори  ва муддатини аниқлаш имконияти яратилди. Бунда  Пенсия иши рақамини 10711 рақамига SMS тарзида юборилиши лозим. Ушбу интерактив хизмат барча мобил операторлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Умуман олганда, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера