МДҲ кузатувчилар миссияси Ўзбекистонда

март 13, 2015   - 0 +
Барчамизга маълумки, 2015 йил 29 март  куни катта сиёсий воқеа Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Жойларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарор ва уни амалга ошириш юзасидан белгиланган тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.
Бугунги кунда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўрилиши ва уни ўтказиш жараёнининг боришини кузатиш учун МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Гаркун раҳбарлигидаги Мустақил давлат ҳамдўстлиги Кузатувчилари миссиясининг узоқ муддатли гуруҳи ташриф буюриб, 12 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридан иш бошлашди.
Ага шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган учрашувда Кузатувчилар миссияси аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча тадбирларда иштирок этиш, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналари ва овозларни ҳисоблаш вақтида қатнашиш ҳуқуқини берадиган белгиланган тартибдаги мандатлар топширилди.
Маълумки, МДҲ кузатувчиларининг асосий вазифаси вазифаси:  сайлов жараёни ва сайловолди тарғиботининг бориши ҳақида материаллар тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигининг ҳуқуқий экспертизаси ва оммавий ахборот воситалари мониторинги, номзодларнинг учрашувлари, сайлов комиссияларида учрашувлар ўтказишдан иборатдир.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера