Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

март 16, 2015   - 0 +
Ҳашар уюшқоқлик билан ўтдиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан жорий йил март - апрель ойлари ободонлаштириш ойлиги деб эълон қилиниши ҳамда 14-15 март кунлари республикамиз ҳудудида умумхалқ ҳашарининг ўтказилиши гўзал байрамимиз Наврўзи оламни муносиб кутиб олиш, юртимизни обод гўшага айлантиришга қаратилгандир. Баҳор тароватига тароват қўшувчи ҳашар давомида кўча ва хиёбонлар, йўллар, дам олиш ва истироҳат боғлари тартибга келтирилди. Дарахтларга шакллар берилиб, оқланди. Ҳашарда республикамиз бўйича 18 млн.дан кўпроқ аҳоли иштирок этди. 26 млн.км йўллар, йўлаклар, 9 мингта қабристон ва зиёратгоҳлар тозаланди, тартибга келтирилди. 10 млн.дона декоратив, 8 млн.мевали дарахтлар ҳамда 19 млн. дона мавсумий гуллар экилди. Ана шу тадбирга 16 мингта махсус транспортлар жалб қилиниб, 60 минг тонна турли чиқиндилар, қурилиш материаллари қолдиқлари олиб чиқилди.

Шунингдек 40 минг кам таъминланган кўп болалик оилаларга, ёлғиз, ногирон ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга хайру-саҳоват кўрсатилди, уларнинг хонадонлари ободонлаштирилди, таъмирлашга ёрдам кўрсатилди. Ана шу мақсад учун 3.5 млрд.маблағ сарфланган бўлса, шундан 100 млн.сўм маблағ бевосита "Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан йўналтирилди.
Навоий вилоятида ҳам ушбу тадбир жуда катта кўтаринкилик руҳида ўтди. Эрта саҳардан ўзини шу юрт учун маъсул деб билган ҳамда поклик ва саришталик билан Наврўзни қаршилаб олиш мақсадида вилоятимиз аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи ҳашарда иштирок этди.  Айниқса бу тадбирда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг аъзолари алоҳида жонбозлик кўрсатдилар. Ҳашар давомида кўп қаватли уйлар олди, йўлаклари, подъезлар тозаланди, марказий йўллар атрофи тартибга келтириб, гул ва дарахтлар ўтказилди, мавжудларига шакл берилиб, оқланди, ариқ ва зовурлар тозаланди, янги боғлар яратилди. Вилоят бўйича ана шу тадбирга 400 та техника жалб этилди. 




 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера