Мен соғиниб яшаган баҳор....

март 17, 2015   - 0 +
Таниқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таъкидлаганидек " Қалбида муҳаббати бор одам ёвуз бўлмайди” экан. Юртимизда гўзал ва бетакрор, фараҳбахш баҳор кезмоқда. Баҳор сир-синоатларга бой мавсум, бу фасл севиш, севилиш, муҳаббат фасли десак мублоға бўлмайди. Баҳорнинг ажиб ва бетакрор кунларида вилоятимиз ижодкорларининг баҳор, севги ҳақидаги айрим шеърларини Сизга ҳам раво кўрдик...
.
Мен соғиниб яшаган баҳор....
Кўзларимда чақнаган қуёш,
Лолаларга бахш этади нур.
Булутлардан тўкилади ёш,
Майса ундан олади шуур.
Хаёлларим юлдузга борган,
Шабнам бўлиб инар ҳар наҳор.
Майсаларнинг қалбида қолган,
Мен соғиниб яшаган баҳор.

Отабек Аслонов


Сиз ҳам йўловчи...
Бу дунёда Сиз ҳам йўловчи,
Ҳар куни йўлимда учраган.
Энг чуқур сукунат йўлловчи,
Бардошнинг изини ўлчаган.
Бу дунёда мен ҳам йўловчи,
Изидан армонлар ўчмаган.
Баҳорни кузлардан ахтариб,
Сўзини дард билан ўлчаган.
Бу дунёда Сиз ҳам йўловчи
Ҳаётда ҳеч кимни кутмаган.
Умримни туйғусиз тош билан
Олтин тарозуда ўлчаманг....

Марсуа Ҳосилова


Ҳаёт боли
Кечир, бу тонг яна эсладим сени,
Яна сен ҳақингда сурдим мен хаёл.
Гўё ўтирибсан хонам тўрида
Қувноқ мисраларим келар безавол.
Хонам тўридамас, қалбимда сенсан,
Мен билан ҳамиша қиласан суҳбат.
Нозик юрагимни мунаввар этиб,
Келсанг севинчларим тошарди беҳад.
Севги яхши нарса, фироқ  не даркор,
Яхши эмасмиди ҳижронсиз севги,
Аслида соғиниш, кутиш бўлмаса,
Ҳаёт шунчалар ҳам бол бўлмас эди.

Манзура Холова


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера