Навоийлик нуронийлар Умра сафаридан қайтдилар

март 17, 2015   - 0 +
Истиқлолга эришганимиздан буён ўтган даврда жамиятимизнинг барча жабҳаларида эришилган ютуқларимизни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.  Миллий урф-одат ва анъаналаримиз, диний қадриятларимиз тикланиб, тобора юксалиб, сайқалланиб бораётганлиги туфайли бир пайтлар ота-боболаримиз учун армонга айланган ҳаж ибодатига бугун минглаб юртдошларимиз ҳеч бир қийинчиликларсиз эришмоқдалар.  Яқиндагина вилоятимиздан кичик ҳаж -Умра  зиёратига   йўл олган бир гуруҳ нуронийларимиз  қўнгилларида бир олам тассурот билан фарзларини бажариб юртимизга қайтдилар. 
Ҳар йили Ўзбекистондан ҳаж сафарига  5200  нафар фуқаро борса, умра сафарига борадиганлар сони эса 6 минг кишидан кўпроқни ташкил этади.  Вилоятимизга  фуқароларимизни ҳар йили ҳаж сафарига боришлари учун  100 та ўрин ажратилса,  2015 - "Кексаларни қадрлаш йили”да  уларга  яна қўшимча  ўринлар ажратилди. Халқимизнинг эътиқоди ва ихлоси зиёда бўлиб бораяпти. Тинчлик ва юртдаги ободлик халқимизни турмуш тарзини яхшилаяпти. Зиёратга борганлар шундай бахтга мушарраф бўлишганидан қувончлари чексиз эканлигини изҳор этдилар. Барча зиёратчиларнинг тили-ю дилида шукрона. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртанги кун истиқболи учун дуо қилиб чарчамайдилар.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера