НАВОИЙДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ

март 18, 2015   - 0 +

 

 

Бугун эрта тонгдан қуёш ўз заррин нурларини замин узра таратар экан, бир неча кун ҳукмини ўтказган этни жунжуктирувчи салқин ҳаводан асар ҳам қолдирмади. Бу илиқлик Навоий шаҳрида Наврўз байрамини нишонлашга тараддуд кўраётганлар кўнглига ҳам кўчди.

18 март соат 8.00 да шаҳардаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда амфитеатр шаҳарликлар ва вилоятнинг барча ҳудудларидан келган меҳмонлар билан гавжум бўлди. Боғ саҳни таълим муассасалари жамоалари томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан тўлди. Шунингдек, йирик саноат корхоналари ва ташкилотлар томонидан сайлгоҳлар ташкил этилиб, қозонларда ош дамланди.

Шунинг баробарида Навоий шаҳар амфитеатрида вилоят ва республика санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури ташкил этилди. Тантанали шодиёна дастури вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг байрам табриги билан бошланди. Хорижлик меҳмонлар, пойтахтдан ташриф буюрган зиёлилар, адабиёт ва санъат номоёндаларининг иштироки байрамга ўзгача кўрк ва салоҳият бахш этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров ижросидаги қўшиқлар байрам иштирокчиларини мамнун этди. Наврўз шодиёналари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарлари, қишлоқ ҳамда овулларида давом этмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера