Навоийлик тез ёрдам тизимидаги ҳайдовчи республика ғолиби бўлди

март 19, 2015   - 0 +
Кейинги йилларда мамлакатимизда соғликни сақлаш тизмини  ислоҳ қилишга қаратилган Давлат дастури ва қатор меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида бирламчи бўғин муассасалари, жумладан ҳудудлардаги қишлоқ врачлик пунктлари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, уларнинг моддий техника базаси мустаҳкамланммоқда. Ихтисослашган марказлар ва шошилинч тиббий хизмат тизимини ташкил қилиш ва кадрлар соҳаси бўйича салмоқли натижаларга эришилди. Хусусан, ушбу марказлар томонидан тиббиёт хизмат кўрсатиш тизими шакллантирилиб, аҳолига тезкор ва сифатли ёрдам яхшиланди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази таркибидаги 13 минтақавий филиаллар ва шаҳар ва туманлардаги бўлимлари энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминланган.
Ушбу марказ томонидан ўтказилган республика кўрик танлови  ҳам қизғин беллашувларга бой бўлди. Танлов натижаларига  кўра  "Энг намунали тез тиббий ёрдам станцияси”  номинацияси бўйича Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани тез тиббий ёрдам бўлими ғолиб деб топилиб, бош соврин "Дамас” амбуланс машинаси билан тақдирланди. "Энг малакали шифокор” номинацияси бўйича ғолиблик Хоразм вилояти, Урганч   тумани тез тиббий ёрдам  станцияси шифокори Раъно Собировага насиб этди. Ана шу нуфузли танловда "Энг интизомли ҳайдовчи” номинацияси  ҳамшаҳаримиз Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси авто хўжалик ҳайдовчиси Анвар Латипов ғолиб деб топилди. Биз барча навоийликлар номидан соғлиқни сақлаш тизимининг фидоий ва жонкуяр ҳайдовчиси Анвар Латиповни чин юракдан муборакбод этамиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера