Сайловга муддатидан олдин овоз бериш бошланди

март 19, 2015   - 0 +
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар амалдаги сайлов қонунчилиги талаблари асосида босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.
Навоий вилоятида ҳам ушбу сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни вилоят марказидаги  5-Навоий сайлов округи мувофиқлаштириб бормоқда. Вилоятдаги мавжуд 333 та сайлов участкаларида сайловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Сайловчилар танишишлари учун сайловчилар рўйхати, Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг таржимаи ҳоллари кўринадиган жойга жойлаштирилган. Бугун 19 мартдан бошлаб амалдаги белгиланган тартибларга кўра участка сайлов комиссияларида сайлов куни маълум бир сабабларга кўра сайлов участкаларига келиб овоз бера олмайдиган сайловчилар муддатидан овоз беришни бошладилар. Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра Ўзбекистонда олдиндан овоз бериш 19 мартдан 27 мартгача давом этади
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда сайловчиларнинг бошқа маъмурий ҳудудга ёки хорижга кетаётгани тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Шундан кейин уларга сайлов варақалари берилади. Сайлов варақаси сайловчининг овоз бериш ҳуқуқини рўёбга чиқариш воситаси бўлиб, Марказий сайлов комиссияси томонидан тегишли тартибда тасдиқланган, номзодлар тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган, сайловчининг муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқини таъминловчи муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Сайлов варақаси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади. Сайлов варақасига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими ва иш жойи, шунингдек, номзод кўрсатган сиёсий партия номи кўрсатилган ҳолда, алифбо тартибида киритилган. Сайловда сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган Президентликка номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги-крестик (плюс) қўяди. Овоз бериш вақтида биттадан ортиқ бўш квадратга белги-крестик (+) қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган сайлов варақаси ҳақиқий эмас, деб топилади.
Сайловчи тегишли қарор қабул қилиб бўлгач, тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясида қолдиради. Конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзоси қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланади.
 Муддатидан олдин овоз бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5- Навоий округ сайлов комиссияси ҳам тегишли чора-тадбирларни белгилади. Жумладан округ томонидан муддатидан олдин овоз бериш вақти белгиланади. Бу ҳақидаги маълумотлар жойлардаги сайлов участкалари орқали  сайловчилар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларига билдирилади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера