250 ГЕКТАР ЕР КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИЛДИ

март 20, 2015   - 0 +

 

 

250 ГЕКТАР ЕР КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИЛДИ

Наврўзи олам муносабати билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида 14-15 март кунлари ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашарида навоийликлар фаол иштирок этишди.

Хайрия тадбирида 98860 нафар ҳамшаҳарларимиз юртимизни янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўркамлаштириш йўлида онгли равишда, сидқидилдан меҳнат қилдилар. Натижада 250 гектар ер кўкаламзорлаштирилди, 197 километр узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди, иккита қабристон тартибга келтирилди. Ҳашар қат­нашчилари 86650 туп манзарали ва мевали дарахтлар, 76520 туп гул кўчатлари ўтқазишди. 126300 та дарахтга шакл берилди.

– Хайрия ҳашари меҳр-мурувват тадбирлари билан уйғунлашиб кетди, – дейди Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Навоий шаҳар бўлинмаси раҳбари Аҳрор Пирназаров. – Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларига ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Шунингдек, ёлғиз кексалар ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, кийим-кечаклар ва озиқ-овқат маҳсулотлари совға қилинди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера