ОСИЁ ЧЕМПИОНИ ИРОДАХОН ЮКСАК МУКОФОТ СОҲИБАСИ

март 20, 2015   - 0 +

 

 

ОСИЁ ЧЕМПИОНИ ИРОДАХОН ЮКСАК МУКОФОТ СОҲИБАСИ

Азалдан назокатда тенгсиз, оқила ва малоҳатли ўзбек қизлари ўз қобилияти, тенгсиз иқтидори билан эътибор ва ҳурматга муносиб кўрилган. Бугун ҳам улар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб- қувватланиб келинмоқда.

Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши ҳар йили адабиёт, фан, таълим, маданият ва санъат йўналишлари бўйича янги-янги иқтидор эгаларини кашф этаяпти.

Жорий йилда учқудуқлик Ирода Жуманова ҳам маданият йўналиши бўйича ушбу юксак мукофотга сазовор бўлди.

Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси Иродахон ўсмирлик давридаёқ спортга катта иштиёқ билан қарарди. Бу иштиёқ қатъий аҳдга айланиб, у тумандаги "Лочин” спорт комплексига қатнай бошлади. Бу ерда спортнинг дзюдо, самбо, кураш турлари бўйича машғулотларда тинмай шуғулланиб, ўз иродасини тоблади, маҳоратини оширди. Ёш спортчи 2012 йил Навоий шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган кураш бўйича 3-БЎСМ очиқ биринчилигида, 2013 йил Зарафшон шаҳрида дзюдо бўйича 12-БЎСМ очиқ биринчилигида фахрли 1-ўринларни эгаллади.

– Спорт – ҳаётимнинг ажралмас бир қисми, – дейди қаҳрамонимиз. – Айниқса, кураш ва дзюдо спортига қизиқишим юқори. Шу боис ушбу спорт турлари бўйича 2013-2014 йилларда Чирчиқ шаҳрида, Бухорода ва Самарқандда бўлиб ўтган республика чемпионатларида ҳам шоҳсупанинг юқори ўринларидан жой олдим. Зулфия номидаги Давлат мукофотини олишим менга янада катта масъулият юклайди. Бундан
кейин ҳам ўқиб-изланиш, халқаро мусобақаларга чиқиш энг олий мақсадимдир.

Иродахон устозлари кўмагида ўз қобилиятини янада ошира бориб, Осиё мусобақаларида ҳам иштирок этишга бел боғлади. 2014 йилда у Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси томонидан ташкил этилган Осиё турнирида 63 килограмм вазн тоифасида майдонга чиқиб, рақибларини доғда қолдирди. Мусобақада Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлган енгилмас спортчи Федерациянинг 1-даражали дипломи билан тақдирланди.

Интилганга имкон бор, дейди доно халқимиз. Ирода Жуманова бугунги кунда нафақат ўзи таҳсил олаётган таълим муассасасининг, қолаверса, вилоятимизнинг ҳам фахру ифтихорига айланди. Эндиликда таълим муассасаларида, маҳаллаларда бўладиган ҳеч бир тадбир ёки спорт мусобақаси Ироданинг иштирокисиз ўтмайди. У коллежнинг "Зулфияхоним издош­лари” клуби фаол аъзоси, "Ораста қизлар” тўгараги раҳбари сифатида ҳам бошқа тенгдошларига ибрат бўлиб келаётгани таҳсинга лойиқ.

Дзюдо бўйича икки карра Ўзбекистон, бир карра Осиё чемпиони, кураш ва самбо бўйича бир карра Ўзбекистон чемпиони, дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, маҳоратли спорт маликаси Иродахон Зулфияхонимга муносиб издошлар қаторида эканлигидан биз ҳам фахрланамиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера