100 ТУРГА ЯҚИН МИНГ ТУП ТРОПИК ГУЛЛАР

март 20, 2015   - 0 +

 

 

100 ТУРГА ЯҚИН МИНГ ТУП ТРОПИК ГУЛЛАР

Навоий шаҳридаги Гулистон-3 массивида истиқомат қилаётган Маъруфжон Низомов ҳам тиниб-тинчимас тадбиркорлардан. У 2010 йилда "Навоий-Маъруф-савдо” оилавий корхонасини ташкил этиб, ҳовлисидаги томорқада 2 сотихли мўъжазгина иссиқхона барпо этди.

– Ҳозирги кунда иссиқхонамизда 100 турга яқин минг туп тропик гуллар парваришланмоқда, – дейди корхона раҳбари Маъруфжон Низомов. – Гуллар инсондан катта эътибор талаб этади. Уларнинг ҳар бири билан алоҳида муомала қилиш керак. Қайсини тез-тез суғориб туриш керак, қайсиси кўп сувни ёқтирмайди. Хуллас, уларга дид, меҳр билан қараш зарур.

Ҳа, иссиқхонадаги гулларни кўриб кўзингиз қувонади. Катта оилада меҳр билан ўстирилаётган лимон, мандарингул, агава каби гулларни кўриб йилнинг тўрт фаслида ҳам бу ерда баҳор ҳукмронлигига гувоҳ бўласиз.

Бу эзгу ишлар бошида хонадон катталари Фарҳод Низомов ҳамда Иззатой Норбўтаевалар бешта фарзанд, 10 набираларига ердан унумли фойдаланиш кераклигини ҳамда деҳқончиликнинг сир-синоатларини ўргатиб, керакли маслаҳатларини аямайдилар. Ҳожи ота ҳамда ҳожи оналарининг насиҳатларига амал қилган фарзандлар кам бўлишгани йўқ.

– Гулларни буюртма асосида корхона, ташкилотларга тувакларга ўтқазиб, етказиб бермоқдамиз, – дейди корхона раҳбари сўзини давом эттириб. – Келгусида улар учун алоҳида савдо нуқтаси ташкил этиш ниятидаман. Шаҳримиз кўркига кўрк қўшиш мақсадида тропик гулларни маҳаллийлаштирмоқчиман. Зеро, уларнинг барча хонадонларда очилиб, яшнаб, инсонларга гўзаллик улашишини истайман.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера