“Томди” қандай маъно англатади?

март 22, 2015   - 0 +



Томди вилоятимизнинг энг чекка ва узоқда жойлашган тумани ҳисобланади. Бу ерда яшовчи туб аҳолининг  айтишича,  олдинги вақтлар аҳоли фақат ўтовларда яшаган, аммо вақт ўтиб ўтов ўрнига бир фуқаро томлик уй қурган. Шшундан сўнг «Томди»  яъни "томли уй бор” деган фикрлар асосида бу жой Томди деб атала бошланган. Яна бир ривоятда айтилишича эса шу жойдан булоқ  отилиб чиққан шундан сўнг «Томдибулоқ» деб атала бошланган. 1982 йилда бош  лойиҳа асосида Янги Томди маркази барпо этилган. 1993 йилдан бошлаб аҳолига биринчи марта якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиб берила бошлаган. Туман аҳолиси асосан чорвачилик билан шуғулланади. Туманда қоракул териси, гўшт, жун, сут маҳсулотлари етиштирилади. Мазкур туман 1928 йилда ташкил этилган бўлиб, шимолий-шарқий томондан Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон ва Қизил Ўрда вилояти, Жанубий-шарқдан Навоий вилоятининг Конимех тумани, ғарбдан Учқудуқ тумани билан чегарадош ҳамда шимолий-марказидан Қозоғистон Республикаси билан 237,5 км давлат чегараси билан туташган.Бу ернинг иқлими тез ўзгарувчан.Умумий майдони 4248,5 минг км2 бўлиб, шундан 71 фоизини яйловлар ташкил этади.Бу ҳудудда суғориладиган ерлар мавжуд эмас. Аҳолиси 14,9 минг кишини ташкил этиб, шундан 69,2 фоизи қозоклар, 29,4 фоизи қорақалпоқлар, 1,2 фоизи ўзбеклар, 0,2 фоизини бошқа миллат вакиллари ташкил этади. Туманда 7 та овул фуқаролар йиғинлари мавжуд. Туманда 100 ўринли касалхона, 7 та қишлоқ врачлик пунктлари, 19 та фельдшер акушерлик пунктлари ҳамда "Саломатлик” марказлари аҳолига замонавий хизмат кўрсатмоқда.Туман марказида 180 ўринли мактаб-интернат,   мустақиллик йилларида эса Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси, аҳолига хизмат кўрсатувчи бир қанча маъмурий бинолари янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган.Томдиликлар «Юселл»  ва «Ўзмобайл» уяли алоқа компанияси хизматидан баҳраманд бўлишмоқда. 16 та мактабда давлат стандартлари талаблари асосида ўқувчилар таълим олишади.Янги Томди марказида «Мотамсаро» ҳайкали ўрнатилиб, 12 гектарлик боғ ташкил этилган.2007 йили туман Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мулдир Рустемова «Зулфия» номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган. Тумандпги «Қўрғонтепа», «Қизил унгир», туман жанубидаги Оқтов, шимолидаги Қизилқум қумлари номлари тарихий жойлар ҳисобланади. Базар жирау, Бердали тоқа, буюк шоир Умирзақ Қожамуратов, Қайпназар Шотбасов каби зиёлик шахслар томдиликларнинг фахри ҳисобланади. Улар қолдирган тарихий мерос ва китоблар қозоқ халқи  севиб ўқийдиган асарларга айланган.1960 йилдан ҳозирги кунгача туманни 6 та раҳбар бошқарган. 2009 йилдан буён туман ҳокими лавозимида Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Қайрат.Алдабергенов ишлаб келмоқда.Тумандан  фан номзоди, фан докторлари, олимлар етишиб чиққан.Туман ривожига Жабай Балиманов ўзининг жуда катта ҳиссасини қўшган, икки марта қаҳрамон унвонига сазовор бўлиб, халқ академиги бўлган. Мустақилликкача бўлган даврда Байтилеу Айтбанов, Турдибек Байишов, Шектибай Сарсенбаев, Қалимбек Костемиров, Қалабай Абдираманов, Алимқул Нисанбаев, Идирис Даулетовлар Қаҳрамон унвонига сазовор бўлишган.Истиқлол йилларида эса бутун умрини чорвачилик билан боғлаган, туман ривожига ўзининг ҳалол меҳнати билан ҳисса қўшган  «Бирлик» ширкат хўжалигининг бош чўпони Серикбай Сағатов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган.Туманда 40 дан ортиқ меҳнат илғорлари ўзларининг самарали меҳнатлари эвазига Ўзбекистон Республикасининг орден-медаллари билан тақдирланишган.Иккинчи жаҳон уруши даврида тумандан 2068  киши фронтга кетган, улардан фронтда 567 нафари шаҳид кетган бўлса, 409 нафари дом-дараксиз йўқолган.1958 йилда туман ҳудуди таркибида кончилар шаҳри Учқудуқ тумани ташкил этилиб, ажралиб чиққан.1960 йилда Навоий-Учқудуқ темирйўли бунёд этилган. 1984 йилда Амударё суви қувурлар орқали «Жанашаруа» давлат хўжалигигача келтирилган.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера