1,5 минг йиллик тарихга эга Навбаҳордаги Учтутлар

март 22, 2015   - 0 +
Ўлкашунос навоийлик Шуҳрат Халилов вилоят касаба уюшмалари федерациясида ишлайди. Ўзининг бўш қолган вақтларини асосан вилоят ва туманлардаги тарихий жойларни тарихини ўрганишга сарфлайди. Ўлкамиз тарихи ҳақида бир нечта китоблар ҳам чоп эттирган.
Унинг ёзишича, Навбаҳор туманининг Учтут қишлоғи нафақат Республикамиз, ҳатто Марказий Осиёда  нодир ва ноёб бўлган ўрта полеолит даври макони билан фан оламида машҳурдир. 
Бу қишлоқ номининг келиб чиқиши эски йўл бўйидаги учта забардаст тут дарахти билан боғлиқ. Бир пайтлар Буюк ипак йўлининг бир тармоғи ҳисобланган қадимги йўлдан ўтаётган Бухоро султонлари авлодидан бўлган Зиннат биби исмли она шу учта тутни қурдирган экан. Ривоят этишларича Зиннат бибининг гўзал қизи сафардан келаётганда бирдан касал бўлиб, шу жойда вафот этган. Йўл бўйида уни дафн этиб сўнгра онаси шу ерга Бухородан учта тут ниҳоли олиб келиб ўтқазган ва шундан қишлоққа асос солинган деган халқона фикр бор. (Али Имомов ҳикояси). Ҳозирда ҳам бу улкан тутлар энига ва бўйига бўй чўзиб ўсмоқда. Гўё ҳассасига суянган мўйсафитдек, бароқ соқолини силаётган бободек қўр тўкиб турибди- "Бу тутлар қишлоғимиз фахри, боболаримизнинг айтишича уларнинг ёши 1,5 минг йилга боради. Ўзингизни беҳол  сезсангиз, қисилсангиз бу ерга келиб бир оз ўтирсангиз бу  кекса  залворли  тутлардан қувват оласиз. Шу  сабабли  кўпчилик  бу  ерга  зиёратга келади, орзу умидлари ушалишини ният қилиб тут шохларига ип боғлайди ”.-дейишади навбаҳорликлар. Сиз ҳам йўлингиз тушиб ушбу қишлоқ бориб қолсангиз, албатта бу жойни бориб зиёрат қилсангиз пушаймон бўлмайсиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера