Энг узоқ намойиш этилган сериаллар

март 23, 2015   - 0 +
Агар Сизга Жаҳон киноматографияси тарихида дунёдаги энг узун сериал қайси деб савол беришганда, албатта Сиз уйланмай туриб "Санта Барбара” деб жавоб берган бўлардингиз, албатта. Ушбу сериал россия телеканаллари орқали 9 йил давомида намойиш этилган экан. Ҳолбуки, бу фильмни суратга олиш ва тугатиш бир йил ичида яъни 1984 йилда амалга оширилган. Ана шу бир йил давомида фильмнинг 2137 серияси суратга олинган. Ҳатто фильм бошида ҳозирда машҳур актёр Ди Каприо ҳам суратга тушган. Шундан хулоса қилиш мумкинки, "Санта Барбара” фильмини дунёдаги энг узоқ суратга олинган "Йўл кўрсатувчи нур” ("Путеводный свет”) сериалига нисбатан уни ёш сериаллар сирасига киритиш мумкин. Бу фильмни суратга олиш учун 57 йил вақт сарфланган. Фильм 1937-1952 йиллар радио орқали намойиш этилган бўлса, сўнг телевидения орқали кўрсатила бошланган. Ушбу сериал ҳақида жуда қизиқ маълумотлар ҳам юради, агар фильмнинг бир серияси 45-60 минутдан иборат бўлса,  ҳамма сериясини кўриш учун эса инсон ўзини ярим умрини сарфлаши лозим бўлар экан. Фильм сюжетида Чикагонинг уйлаб топилган бир шаҳарчасида яшовчи руҳонийнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Суратда ёш ва чиройли кўринган ушбу актёрларнинг барчаси бугунги кунда неваралик бўлишган. Сценаристларнинг қайд этишича, фильм актёрлари ўзларининг асосий умрини шу фильмда иштирок этишга сарфлашган,  узоқ вақт бу фильмни тугашини хоҳлашмаган экан. 


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера