Нуроталиклар хонадони тумори

март 24, 2015   - 0 +
Ўзбек ҳунармандчилиги бой тарихга эга. Миллий халқ ҳунармандчилиги игна билан қудуқ қазиган билан баровардир. Навоий вилоятида ҳам ҳунрамандчиликнинг жуда кўплаб турлари ривожланган. Тарихи узоқ йилларга бориб тақаладиган афсонавий ва сирли Нуротада ҳам халқ ҳунармадчилиги қадимдан ривожланган. Аҳоли ҳунармандчиликнинг 30 дан ортиқ турлари яъни сангтарошлик, каштачилик, кулолчилик билан шуғулланишади. Азалдан кулолчилик билан хотин-қизлар шуғулланган бўлса, кейинчалик эркаклар ҳам шуғуллана бошлаган. Кулолчиликда асосан соф қизил, гил тупроқдан фойдаланилади. Ҳар бир асар қўлда тайёрланиб, санъат даражасигача олиб чиқилади. Йўлингиз тушиб Нуротанинг Чашмасига борсангиз албатта ана шу кулолчилик намуналарини кўришингиз мумкин. Айниқса, сув солинадиган кўзалар сувни ҳароратини бир меъёрда сақлайди.Бундан ташқари нуротада яшовчи 120дан ортиқ оилалар миллий каштачилик билан шуғулланишади. Шунинг орқасидан рўзғор тебратишади, тўйлар қилиб, ҳовлилар солишади. Умрбоқий каштачилик билан шуғулланадиган ҳунарли инсонлар ҳеч қачон хор бўлмайди. Ҳар бир каштада нафосат олами акс этган, нафислик, фусункорлик ва жимжимадорлик ҳамда дид билан яратилган кашталар бигизда тикилиб, баъзида уларни яратишга 6-7 ойлиб вақт кетади. Айниқса, тобадони, косагул, панжигул каби 50 дан ортиқ нусхаларда товус, бодом, қалампирнусха ва лола нақшларидан кенг фойдаланилади. Кашта учун махсус матолар Намангандан олиб келинади. Кашталар табиий буёқлар ишлатилган ипак ипларда тикилади. Ранг олиш учун дарахт ва ўсимликлардан фойдаланилади. Ёнғоқ барги қайнатилиб, жигарранг олинса, ўсмадан яшил ранг, пиёз пўстлоғидан сарғиш ранг олиш мумкин. Шунингдек, шафтоли, гилос, беҳи, анор баргидан ҳам фойдаланиш мумкин. Шунинг учун ҳам нуроталик қўли гул фаришталар томонидан тайёрланган кашталар  бўялмайди, ярим асргача уларнинг ранги ўчиб кетмайди. Нуротадаги ҳар бир оилада албатта кашта бор, чунки қизлар турмушга чиқиш олдидан албатта сеплари учун ҳам сўзаналар тикишади. Қўл меҳнати билан яратилган санъат асари даражасидаги нурота кашталарининг нархи жаҳон бозорида анча баланд. Асли касби ўқитувчи бўлган Рухсорой Тўрақулова ўзининг 50 дан ортиқ шогирдлари билан яратган кашталари билан вилоят, республика танловларида иштирок этган. Улар яратган кашталар аллақачон хориж бозорларини ҳам забт этган, десак муболаға бўлмайди. Азалдан ривоят бор, сўзанаси бор уйлар ҳар қандай хавф-хатардан холи экан. Чунки бодом, анор, қалампир нусхалари акс этган кашталар шу хонадонларни тумори сифатида қадрланар, асралар экан.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера