Кўҳна тарих гувоҳи: Сардоба ва Работи Малик ҳақида

март 24, 2015   - +1 +
Ҳазрат Навоий номи билан аталган вилоятимизнинг қутлуғ гўшалари бири бу кўҳна тарихдан гувоҳлик берувчи Кармана туманидаги Сардоба ва Работи малик ёдгорликларидир. Навоийдан Бухорога бориш йўлининг икки томонида жойлашган бу ёдгорликлар узоқ ўтмишдан дарак беради. Сардоба форсча "сард” – совуқ ва "об”- сув деган маънони англатади. Работи Маликдан 150 метр жануби-шақда ХI-асрда қурилган, гумбаз билан ёпилган сардоба харобалари сақланган. Олдинги пайтда сув танқис бўлган ҳудудларда сувни тўплаш ва сақлаш учун махсус гумбазли ҳовузлар  қурилган. Тарихий маълумотларга кўра, Мовароунаҳрда ана шундай 44та сардоба қурилган экан. Уларнинг 20 таси Қарши чўлларида, 3 таси Мирзачўлда, 3таси Фарғона ва Тошкент ўртасида савдо йўлида, 1таси эса ана шу Кармана яқини Работи Маликда бунёд этилган экан.Бу қудуқ ҳозирги кунгача жуда яхши сақланган. 
Кармана тарихи ҳақида ёзилган тарихий манбаларда ёзилишича, Работи Малик карвонсаройининг эса бизгача фақат пештоқи сақланиб қолган. У карвонсарой вазифасидан ташқари, истеҳком, қўрғон сифатида ҳам муҳим роль ўйнаган.Қадимий Работи Малик карвонсаройи тахминан 1069-1079 йилларда Қорахонийлар сулоласига мансуб Бухоро ҳукмдори Малик Шамсулмалик даврида қурилган.
Бежизга уни "Работи Малик”, "Работи шоҳ” яъни "Шоҳ Работи” деб номланиши ҳам бежизга эмас. Ушбу жойнинг тарихига кўра работ катта кенг ҳовли ва икки қават ҳужайралардан иборат бўлган, уларга сопол қувурлар орқали сув ўтказилган. Аркнинг марказий қисми тўридаги муҳташам саройга равоқли айвон, 20 та ғиштин устун ишланган. Шу жойдан кираверишда  девор саккиз қиррали юлдузнусха улкан ғиштин нақшгул ва қўш меҳроб ичидаги хоч билан қопланган. Баланд аркнинг гирди куфий услубдаги ёзув билан ўралган. Мустақиллик йилларида ушбу муқаддас жойлар қайтадан таъмирланиб, янгидан сайқал берилди. Атрофи ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилди.Бу ёдгорликлар давлат муҳофазасига олинган.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера